• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Қарийб 19 минг фуқаро автомашина ололмаган» — «Авто 60 ой» билан боғлиқ жиноят ишининг янги тафсилотлари

    Кенг жамоатчиликнинг қизғин муҳокамаларига сабаб бўлган «Авто 60 ой» МЧЖ мансабдорлари 18 минг нафардан зиёд мижозлардан автомашина олиб бериш мақсадида турли миқдорларда маблағ олган. Аммо уларнинг бор-йўғи 96 нафарига транспорт воситаси етказиб берилган. Бу ҳақда 2 февраль куни Тошкент шаҳридаги Интерпол миллий марказий бюросида ИИВ Тергов департаменти томонидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    «Дарё» мухбири Миролим Исажоновнинг хабар беришича, тадбирда «Авто 60 ой» МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича олиб борилаётган дастлабки тергов ҳаракатлари ва шунга оид янги тафсилотлар очиқланди.

    «Мазкур жиноят иши 2019 йилнинг 12 октябрида Жиноят кодексининг 188-моддаси 1-қисми билан қўзғатилган. Бунга UzAutoMotors АЖнинг ИИВга ушбу МЧЖнинг фуқароларга фоизсиз пулини 5 йил (60 ой) муддатга бўлиб тўлаш шарти билан шубҳали фаолият кўрсатаётганлигини билдириб, йўллаган мурожаати юзасидан терговга қадар суриштирув вақтида аниқланган ҳолатлар асос бўлган.

    Фото: ИИВ Тергов департаменти

    Фото: ИИВ Тергов департаменти

    Маълум бўлишича, Ж.Б, О.М, Э.Қ. ва М.Г.лар «Авто 60 ой» МЧЖ таъсис этиб, одамларга автотранспорт воситаларини фоизсиз 5 йил муддатга, бўлиб тўлаш шарти билан олиб беришни ваъда қилган. Улар ўз фаолиятини реклама қилувчи флаерларни транспорт воситаси турига қараб 2 миллион сўмдан 10 миллион сўмгача сотиб, зиммасидаги мажбуриятни тўлиқ бажармайди. Фуқароларнинг шартнома тузиш орқали тушган пулларини жамият фаолиятини реклама қилишга сарфлаб, 18 минг нафардан зиёд одамларнинг маблағларини жамият ҳисоб рақамига туширилишига эришишган.

    Жами 18 минг 818 нафардан ортиқ мижозлар томонидан жамиятга тўлов қилинган 57 миллиард 412 миллион сўм пулдан бор-йўғи 130 та автомашинани сотиб олиб бериш учун «Қибрай авто-мото сервис» МЧЖга 24 миллиард 6 миллион сўм қисмини кўчириб бериш билан кифояланган. Шу тариқа 96 нафар мижозга транспорт воситаси етказиб берилган холос. Қолганларга эса автомашина олиб бериш юзасидан мажбуриятини бажариш учун ҳисоб рақамида етарли пул маблағлари мавжуд бўлмаган», — деди Тергов департаменти бўлим бошлиғи Азизбек Долихўжаев.

    Фото: ИИВ Тергов департаменти

    Фото: ИИВ Тергов департаменти

    Анжуманда таъкидланишича, жиноят иши бўйича жами аниқланган зарар 57 миллиард 412 миллион сўмни ташкил этади.

    Жабрланувчиларга етказилган умумий зарарнинг ундирилган қисми 34 миллиард 148 миллион сўм бўлиб, шундан нақд пул шаклидагиси 26 миллиард сўм, хатланган мол-мулклар эса 8 миллиард 148 миллион сўмдан иборат. Ҳозирда 28 та турли русумдаги умумий баҳоси 2,1 миллиард сўмга тенг бўлган транспорт воситаларини хатлаш чоралари кўрилмоқда.

    МЧЖ раҳбари Ж.Б. ва унинг шериклари ўзларининг жиноий фаолиятлари давомида Catalea Media МЧЖ, «Ж.Баходиров» ЯТТ ва Karat insurance МЧЖларни ташкил қилган. Мазкур молиявий субъектлар устав жамғармасини мижозлар томонидан топширилган пул маблағлари эвазига шакллантирганликлари туфайли ушбу жамиятларга нисбатан ҳам жиноят ишлари қўзғатилган ва ягона иш юритувга бирлаштирилган.

    Фото: ИИВ Тергов департаменти

    Фото: ИИВ Тергов департаменти

    Иш бўйича айбланувчилар, яъни Ж.Б, О.М. ва Э.Қ.лар айни пайтда қамоқда сақланмоқда. М.Г.га гаров эҳтиёт чораси қўлланилган. Жиноят иши бўйича ҳужжатли тафтиш якуни бўйича қолган шахсларнинг ва жамиятнинг вилоятлардаги филиалларидаги менежер ҳамда кассирларининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.

    «Жиноят иши бўйича Тергов департаменти ва унинг қуйи тизимдаги ходимларидан иборат тергов гуруҳи ташкил этилган бўлиб, ҳозирда республиканинг барча ҳудудларида тергов ҳаракатлари олиб бориляпти ва департамент томонидан жамланиб келинмоқда. Шу пайтга қадар 17 минг нафар фуқаро сўроқ қилинди.

    Фото: ИИВ Тергов департаменти

    Фото: ИИВ Тергов департаменти

    Жиноят иши бўйича дастлабки тергов муддати 5 ойга, яъни шу йилнинг 12 мартига қадар узайтирилган.  Айбланувчилар томонидан жабрланувчиларга етказилган зарарларни ундириш масаласи суд жараёнида ҳал этилади», — деди Азизбек Долихўжаев.

    02.03.2020, 15:51   Изоҳ (0)   61390
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғонада текин Wi-Fi тарқатадиган патрул машиналар пайдо бўлди (фото)

    02.03.2020, 15:37

    Ўзбекистонда рақамли ривожланиш вазирлиги ташкил этилиши мумкин

    02.03.2020, 15:22

    Дўппилар, планшет тутган сенатор аёллар, меҳмонга чақирилган ёшлар: Сенатнинг иккинчи ялпи мажлисидан фоторепортаж

    02.03.2020, 14:17

    Давлат хизматлари агентлиги арзон уйларнинг ДХМ орқали берилиши бошлангани юзасидан тушунтириш берди

    02.03.2020, 13:46

    Каттақўрғон полигонида сенатор ва депутатлар ҳарбий қуролларни илк бор синаб кўрди (фото)

    02.03.2020, 13:29

    Марказий банк QR-online тўлов хизматини ишга туширди

    02.03.2020, 13:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.