«Реал» ҳужумкор ярим ҳимоячиси Эден Азар яқин вақтлар ичида ўнг оёғи кичик болдир суягидан олган жароҳати боис жарроҳлик столига ётади.
ESPN хабарига кўра, ушбу операция АҚШда бўлиб ўтади. Бельгиялик футболчи 5 ёки 6 март куни клуб тиббий хизмати раҳбари Нико Михич ҳамроҳлигида Далласдаги клиникага ташриф буюради.
Мадриднинг «Реал» клуби Азарнинг тикланиш жараёнини тезлаштирмоқчи эмас.
Эслатиб ўтамиз, тажрибали футболчи Ла Лига 25-туридан ўрин олган «Леванте»га қарши баҳсда жароҳатга йўлиқди. Агар жарроҳлик амалиёти ўтказилса футболчи мавсумнинг қолган қисмида майдонга бошқа туша олмаслиги маълум қилинганди.
Маълумот учун, Эден Азар 2019 йилнинг ёзида «Челси»дан «қаймоқранглилар» таркибига келиб қўшилган эди. Унинг Мадрид клуби билан амалдаги шартномаси 2024 йилгача амал қилади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)