Профессионал бокснинг супер ярим ўрта (-69,85 кг) вазн тоифасида ҳаракат қилаётган Исроил Мадримов (5-0, 5 КО) 1 март тонгида АҚШда навбатдаги жангини ўтказди.
Техас штатида бўлиб ўтган бокс кечасида Мадримов венесуэлалик Чарли Наваррога (29-10, 22 КО) қарши рингга кўтарилди. 10 раундга мўлжалланган жанг 6-раундда якунига етди. Мадримов рақибини дастлаб нокдаун ҳолатига туширган бўлса, кейин орадан ҳеч қанча ўтмай нокаутга учратди. Шу тариқа Исроил WBA чемпионлик камари учун биринчи рақамли даъвогарга айланди.
Изоҳ (0)