Футбол бўйича Италия чемпионатининг 26-туридан ўрин олган бешта учрашув коронавирус туфайли бошқа муддатга қолдирилди. Бу ҳақда лига матбуот хизмати хабар берди.
Шу тариқа бугунги «Удинезе» — «Фиорентина», эртанги «Ювентус» — «Интер», «Милан» — «Женоа», «Парма» — «СПАЛ» ва «Сассуоло» — «Брешиа» баҳслари 13 май кунига кўчирилди.
Аввалроқ Лига мазкур ўйинларнинг томошабинларсиз ўтказилиши ҳақида маълум қилганди. Шунингдек, Евро—2020 мусобақаси ва Токио мезбонлик қиладиган 2020 йилги ёзги Олимпиада ўйинларининг ўтказилиши ҳам сўроқ остида турибди.
Мавзуга доир: Коронавирус сабаб «Бавария» футболчиларига мухлислар билан суратга тушиш тақиқланди
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)