Россиялик MMA жангчиси Умар Нурмагомедов (12-0-0, 1 КО) UFC’даги дебют жангини Тошкент вақти билан 19 апрель куни Нью-Йоркда ўтказади.
Умарга ушбу жангда америкалик Ҳантер Азур (8-0-0, 3 КО) рақиблик қилади. Жанг UFC 249 мусобақаси доирасида ўтказилади.
Мазкур мусобақанинг асосий жанги эса Ҳабиб Нурмагомедов (Умарнинг амакиваччаси) ҳамда Тони Фергюсон ўртасида кечади.
Маълумот учун, 23 ёшли Умар ҳозиргача MMA’да 12 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган.
Изоҳ (0)