Тожикистон Афғонистон билан чегара ўтиш нуқталарида назоратни кучайтирди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Мирхамуддин Камолзодага таяниб, «Sof.uz» хабар берди.
Камолзоданинг таъкидлашича, гап чегара ўтиш нуқталарини тўлиқ ёпиш ҳақида кетмаяпти.
«Ҳозир ходимларимиз чегарада ва у ерда вазият назорат остида. Мамлакатимизга коронавирус кириб келишига йўл қўймаслик мақсадида чегара пунктларида ва аэропортларда Афғонистоннинг тегишли органлари билан яқиндан ишлаяпмиз», — деди вазир ўринбосари.
Унинг қўшимча қилишича, бугунги кунга қадар Тожикистонда 1148 нафар фуқаро карантинда сақланган бўлиб, уларнинг 882 нафари карантиндан чиқарилган.
Мавзуга доир: Афғонистонда коронавирус билан касалланишнинг илк ҳолати қайд этилди. Ҳиротда фавқулодда ҳолат эълон қилинди
Изоҳ (0)