• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бештасидан учтаси жиноятчи. Ўзбекистоннинг собиқ бош прокурорлари ҳақида

    Ўзбекистон Ҳарбий судида 25 февраль, сешанба куни, собиқ бош прокурорлар Отабек Муродов ҳамда Ихтиёр Абдуллаевнинг жиноят ишлари бўйича ҳукм эълон қилинди. Улардан аввалги бош прокурор — Рашид Қодиров ҳам бир қатор жиноятларни содир этишда айбланганди. Ўзбекистон ҳудудида қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан назоратни амалга оширувчи бош прокурорларнинг жиноятчи бўлиши — мантиқсизлик. Лекин мамлакатнинг мустақиллик йилларидаги бошқа бош прокурорлари улар каби жиноятларда айбланмаган — улар орасида вафотига қадар юқори лавозимларни эгаллаб турганлари ҳам, ҳозирги кунда фаолиятини тинчгина олиб бораётганлари ҳам бор.

    Биринчи бош прокурор — Бўритош Мустафоев

    Бўритош Мустафоев.

    Бўритош Мустафоев.
    Фото: Конституциявий суд

    1949 йил ўша вақтларда Самарқанд вилоятига қарашли бўлган Хатирчи тумани (ҳозирда Навоий вилояти таркибидаги туман)да туғилган Бўритош Мустафоев Ўзбекистоннинг биринчи бош прокурори ҳисобланади. Бўритош Мустафоев бу лавозимга Ўзбекистон мустақиллигидан олдин, яъни 1990 йилда тайинланган. У 1998 йилга қадар бош прокурор бўлиб ишлаган.

    Бош прокуратурадан кетганидан сўнг Президент маслаҳатчиси ўринбосари, адлия вазири ўринбосари, Конституциявий суд раиси, Марказий сайлов комиссияси раиси, адлия вазири, Олий суд раиси лавозимида ишлаган. 2014 йилдан умрининг охиригача Конституциявий суд раиси ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган. Бўритош Мустафоев 2017 йил 12 апрелда 68 ёшида вафот этган.

    Иккинчи бош прокурор — Усмон Худойқулов

    Усмон Худойқулов ҳақида очиқ манбаларда жуда кам маълумот бор. Унинг қачон туғилгани ва суратини топишнинг имкони бўлмади.

    Қашқадарёда туғилган Усмон Худойқулов 1998 йил декабрида бош прокурор этиб тайинланган. Бунгача эса бош прокурор ўринбосари ва Президент давлат маслаҳатчиси лавозимида ишлаган. Усмон Худойқулов Ўзбекистон бош прокурорлари орасида бу лавозимда энг кам муддат ишлаган прокурор ҳисобланади — 1 йил 1 ой 26 кун. Айнан у бош прокурор бўлиб ишлаган пайтда Тошкентда 16 февраль воқеалари бўлган. Усмон Худойқуловнинг Бош прокуратурадан кетганидан кейинги тақдири номаълум. Аммо 2017 йилдаги маълумотларга кўра, у «Ўзбекистон темир йўллари» юридик бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаётган бўлган.

    Учинчи бош прокурор — Рашид Қодиров

    Рашид Қодиров.

    Рашид Қодиров.
    Фото: RFE/RL

    1952 йилда Андижонда туғилган Рашид Қодиров Ўзбекистоннинг учинчи бош прокурори ҳисобланади. Рашид Қодиров бу лавозимда ишлаш бўйича рекордчи ҳисобланади — 15 йил 2 ой.

    Андижон вилояти прокуратурасида фаолиятини бошлаган Рашид Қодиров 80 йилларда Давлат хавфсизлиги қўмитасида ишлаган. 1991—1994 йилларда МХХ раиси ўринбосари бўлиб ишлаган. Кейинчалик «МХХда 25 йил фидокорона хизмати учун» медали билан ҳам тақдирланган. 1994 йилдан 2000 йилгача бош прокурор ўринбосари лавозимида ишлаган. Қодиров Ўзбекистонда рўй берган бир неча терактларни тергов қилишга масъул бўлган.

    2015—2017 йилларда Конституциявий суд аъзоси бўлган. 2018 йил 23 февралда Рашид Қодиров товламачилик, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, пора олишда айбланиб ҳибсга олинди. 2019 йил июнида Рашид Қодировга 10 йил озодликдан маҳрум қилиш ва энг кам ойлик иш ҳақининг 500 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.

    Тўртинчи бош прокурор — Ихтиёр Абдуллаев

    Ихтиёр Абдуллаев (архив).

    Ихтиёр Абдуллаев (архив).
    Фото: «Gazeta.uz»

    1966 йил Фарғонада туғилган Ихтиёр Абдуллаев 1990—1997 йилларда Фарғона вилоятида адлия ва судлов органларида турли лавозимларда фаолият олиб борган. 2000—2001 йилларда Андижон вилояти судига раислик қилган, 2002—2006 йилларда адлия вазири биринчи ўринбосари сифатида ишлаган.

    У 1997—2000 йилларда Президент давлат маслаҳатчиси хизматида референт, 2001—2002 йилларда Президент давлат маслаҳатчиси ўринбосари, 2006—2010 йилларда Президент давлат маслаҳатчиси бўлган. 2010 йилдан 2015 йилга қадар сенатор бўлган Ихтиёр Абдуллаев 2015 йил апрелида Бош прокуратура раҳбари этиб тайинланган. 2018 йил январида эса у Миллий хавфсизлик хизматининг 23 йиллик раҳбари — Рустам Иноятов ўрнига хизмат негизида ташкил этилган янги тузилма — Давлат хавфсизлик хизмати раиси этиб тайинланган эди.

    2019 йил февралида соғлиғи билан боғлиқ муаммолар сабаб ДХХ раҳбарлигидан кетгани эълон қилинди. Орадан бир неча ой ўтганидан сўнг Ихтиёр Абдуллаевга нисбатан жиноят иши очилгани маълум бўлди. 2019 йил 27 сентябрда Ўзбекистон Ҳарбий суди Ихтиёр Абдуллаевни жиноий уюшма ташкил этиб, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб, уюшган гуруҳ ва жиноий уюшма манфаатларини кўзлаб, жуда кўп миқдорда пора олиш, Ўзбекистон манфаатларига хилоф равишда битимлар тузиш, товламачилик, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилиш, божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш ва шу каби бир қатор жиноятларни содир этганликда айбли деб топиб, жиноятлар мажмуи тариқасида унга 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган эди.

    2020 йил 25 февралда Ҳарбий суд Ихтиёр Абдуллаевни пора олиш ва бошқа жиноятларни содир этишда айбдор деб топиб, 19 йил муддатга озодликдан маҳрум этди.

    Бешинчи бош прокурор — Отабек Муродов

    Отабек Муродов.

    Отабек Муродов.
    Фото: «Дарё»

    1975 йил Қашқадарёда туғилган Отабек Муродов 1998—2005 йилларда прокуратура тизимида турли лавозимларда фаолият олиб борган. 2005—2011 йилларда Президент девонида ишлаган. 2011—2014 йилларда адлия вазири ўринбосари, 2015—2018 йилларда Президент маслаҳатчиси бўлиб ишлаган.

    2018 йил 31 январда бош прокурор этиб тайинланган. У янги лавозимда иш бошлаганидан бир муддат ўтиб, собиқ бош прокурор Рашид Қодиров қўлга олинганди.

    Отабек Муродов ҳам бошқа бир қашқадарёлик Усмон Худойқулов каби бош прокурор лавозимида бир йилдан ортиқ ишлай олмади. 2019 йил 20 июнда ишдан олиниб, унинг ўрнига Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошев бош прокурор этиб тайинланди. Бир кун ўтиб Президент Шавкат Мирзиёев Отабек Муродовга нисбатан жиноят иши очилганини маълум қилди.

    Кейинроқ Бош прокуратура матбуот хизмати Отабек Муродов ўзидан аввалги бош прокурор, ДХХ собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаев иши доирасида тергов қилинаётганини маълум қилди. 2019 йил сентябрида эса Отабек Муродовнинг қамоққа олингани маълум бўлган эди.

    2020 йил 25 февраль куни Отабек Муродов Ҳарбий суд томонидан бир қатор жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди. Судланувчининг содир этган жиноятлари учун чин кўнгилдан пушаймон эканлиги ва жиноий қилмишларни фош қилишда фаол ёрдам берганлиги ҳамда жиноят оқибатида етказилган зарар тўла қопланганлиги эътиборга олиниб, Отабек Муродовга 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

    26.02.2020, 07:44   Изоҳ (0)   189011
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Давлат экология қўмитаси Андижонда атроф-муҳитга зарар етказган цемент корхонаси фаолиятини вақтинча тўхтатди

    26.02.2020, 07:13

    Қорақалпоғистон Республикаси ва 4 та вилоятда ИИВ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошлиқлари алмашди

    26.02.2020, 06:12

    Ўзбекистонда 25 февралгача 1225 та намуна коронавирус инфекциясига текширилди. Уларда касаллик аниқланмади

    25.02.2020, 23:43

    Шавкат Мирзиёев Молия, Иқтисодиёт ва саноат ҳамда Ташқи ишлар вазирликларидаги тайинловларни тасдиқловчи фармон ва қарорларни имзолади

    25.02.2020, 23:12

    Самарқанд—Тошкент—Санкт-Петербург йўналишида доимий автобус қатнови бошланди

    25.02.2020, 22:42

    Тошкентда 8-йўналишда қатнайдиган Mercedes автобуси ёниб кетди (видео)

    25.02.2020, 22:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил ёрдам пунктида отишма содир этди

    Дунё | 8 июн, 17:15

    Истеъдодлар фабрикаси — Бўзатов ФЕСТ янги юлдузларни кашф этди

    Ўзбекистон | 8 июн, 17:00

    Болгария президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади

    Ўзбекистон | 8 июн, 16:17

    Ўзбекистонда йўл инфратузилмасини ривожлантириш жамғармалари ташкил этилади

    Ўзбекистон | 8 июн, 15:26

    Колумбия президентлигига номзодга суиқасд уюштирилди

    Дунё | 8 июн, 14:25

    Ламин Ямал: “Роналду — афсона, лекин менинг вазифам ғалаба қозониш”

    Спорт | 8 июн, 14:05

    “Озодликка қоронғи йўл орқали” — аввал қизил армияда, сўнг Туркистон легиони ва АҚШ разведкасида ишлаган ўзбек ўғлони ҳақида

    Ўзбекистон | 8 июн, 13:30

    Ёпиқ либослар ажойиб ечим: Санэпидқўм жазирамада кийиниш бўйича тавсиялар берди

    Ўзбекистон | 8 июн, 12:55

    Трамп Лос Анжелесдаги намойишларни тўхтатиш учун Миллий гвардия аскарларини юборди

    Дунё | 8 июн, 12:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.