• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ўн тўртинчи рус–турк уруши келиб чиқадими? Сиёсатшунос Михаил Магид шарҳлайди

    Охирги пайтларда Сурияда яна Туркия ва Россия муносабатлари кескинлашгани кузатилмоқда. Бунинг сабаби нимада? Ихтилофда қандай кучлар қатнашмоқда? Яқин орада Россия Туркия ўртасида тўлақонли уруш келиб чиқиши хавфи борми? Россиялик сиёсатшунос, Яқин Шарқ бўйича эксперт Михаил Магид «Дарё» учун тайёрлаган мақоласида бу саволларга жавоб беради.

    Фото: Михаил Магид

    Суриянинг Идлиб ҳудудида ва Ҳалаб шаҳри яқинида жанглар давом этмоқда. Туркияга ён босувчи сунний жангари гуруҳлари ва Башар Асадга қарши бўлган мухолифат бир тарафдан, Асаднинг ўз армияси иккинчи тарафдан қатнашаётган муҳорабаларда, шунингдек, Россия, Эрон ва Туркия мамлакатларининг ҳам иштироки мавжуд. Эрон Асад қўшинларини «Ҳизбуллоҳ» ва шунга ўхшаш ҳарбийлашган шиа тузилмалари орқали қуруқликда қўллаб-қувватлаётгани, Россия уларга ҳаводан кўмак бераётганини анчадан бери кузатилаётган оддий ҳол дейдиган бўлсак, Туркиянинг мазкур ихтилофга фаол қўшилгани янги фактор бўлмоқда.

    24 февраль куни Асад ҳукуматига тегишли ҳарбий-ҳаво кучлари Идлибдаги Маърет ан-Нўмондан ғарброқда жойлашган турк қўшинларининг кузатув пунктига зарба берди, натижада туркларнинг 13 нафар аскари ҳалок бўлди. Энди Туркия томонидан Босфор бўғозининг ёпиб қўйилиши эҳтимолини ҳеч ким истисно қила олмайди. Чунки Монтрё конвенциясига кўра, уруш ҳолатида Туркия бунга тўла ваколатли бўлади. Шу тариқа, турклар Россия флотининг Қора денгиздаги базалари ва Суриянинг Тартус шаҳри билан алоқасини узиб қўйиши таҳдиди юзага чиқмоқда.

    Айни вақтда, аксиласад кайфиятидаги жангариларнинг олдинга силжиш билан боғлиқ ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш учун Туркия батареялари уларнинг йўлини тозалашга ёрдам берадиган қилиб ўт очмоқда, турк аскарлари эса уларга яқинлашаётган рус ҳарбий самолётларини ўққа тутмоқда. Туркия Идлибга камида 4 минг дона ҳарбий техника ва 10 мингга яқин ҳарбий киритган. Ва бу ҳали бошланиши. Турк ҳарбий техникасининг Сурия билан чегара ҳудудларига ташланиши давом этмоқда. Туркия аввал ҳеч қачон Сурияда бу қадар йирик миқёсли ҳарбий амалиётга тайёргарлик кўрмаган эди.

    Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Асад қўшинларининг февраль охирига қадар Идлибдаги ҳужум ҳаракатларини тўхтатишини ва юзлаб турк аскарлари қуршовда қолиб кетган 12 та турк кузатув пунктининг қамалини тўхтатиб, Туркия ва Россия ўртасидаги аввалги келишувларга биноан кўрсатилган «Идлиб деэскалация ҳудуди»га қайтишини талаб қилиб чиқди. Эрдўғонга Асад ва иттифоқчиларининг Идлибдаги ҳаракатлари мутлақо маъқул келмайди. Чунки бу ҳарбий ҳаракатлар мазкур ҳудуд худдики вулқон сингари отилишига олиб келди ва бунинг оқибатида миллионлаб қочоқлардан иборат оқим Туркия чегарасига ёпирилди. Туркиянинг ўзида аллақачон 4 миллионга яқин суриялик қочқинлар мавжуд. Бу Туркия учун, худди бир муддат аввал Европа бошига тушгандек ижтимоий таназзулни келтириб чиқармоқда. Фақат бу таназзул Туркия мисолида янада жиддийроқ намоён бўлди ва Эрдўғон 2019 йилдаги муниципал сайловда мағлубиятга учрашига олиб келди. Эрдўғонга Туркия ҳудудига ёпирилиб кириши мумкин бўлган янги қочоқлар оқими керак эмас ва у ҳали аввал кириб олганларни ҳам ўз юртига қайтариши керак.

    Башар Асад эса Эрдўғон талаб қилаётган нарсаларнинг бирортасини бажармоқчи эмас. Асад ҳали бирор марта жанг орқали эгаллаган жойларидан шунчаки чекинмаган. У юқорида қайд этилган сингари келишувларга қарамасдан, Идлибдагидан бошқа ҳамма жойдаги деэскалация ҳудудларини йўқ қилиб ташлади ва Идлибда ҳам қуролланган мухолафатни узил-кесил яксон қилиш орқали ишни охирига етказишни мақсад қилган. Асаднинг ҳам ўз аргументлари мавжуд. Унга кўра, Туркия ҳам Суриянинг Асад тасарруфидаги ерларига доимий ҳужум уюштириб, диверсион ҳаракатларни амалга ошираётган Идлиб жангариларни қуролсизлантиришга оид мажбуриятларини бажармай келмоқда. Энди муаммо шундаки, Сурия мухолифатини қўллаб-қувватлаб келаётган Эрдўғон ҳам аввал ҳеч қачон ўз таҳдидларини қайтиб олмаган ва эртами-кечми айтган гапларни албатта амалга оширган.

    Турк аскарлари Сурияда.

    Турк аскарлари Сурияда.
    Фото: Sabah

    Эрдўғон ҳозирча кўпроқ қаттиқ гаплар билан таҳдид қиляпти, амалий ҳаракатни камроқ қиляпти. Айни пайтда, Асад (ёки унинг шериклари) ўлдирган 13 нафар турк аскари ҳаёти – зиддиятнинг янги саҳифаси. Энди ёки Эрдўғон бунга эътибор қаратмай, ўзини ҳеч нарса бўлмагандек тутиши мумкин. Мабодо шундай бўлса, унда Туркия мухолифати унинг ўзини балчиққа қориб ташлайди. Ёки Эрдўғон энди ўзи аввал ҳам қилган таҳдидларни амалий ҳаракатлар билан исботлаб қўйиши мумкин.

    Эҳтимол, турк қўшинлари ўз чегарасида катта гуруҳ бўлиб йиғилаётгани уларнинг бир мушт бўлиб кучли зарба беришга тайёргарлик қилаётганига далолат бўлиши мумкин. Жавоб ҳужуми кечикаётганига шу нарса сабаб бўлаётган бўлиши эҳтимол. Ёки Эрдўғон барибир февраль охирини кутмоқда ва март бошида бўлиб ўтиши режалаштирилган Россия билан янги музокараларга тайёрланмоқда деб ҳам тахмин қилиш мумкин. Хўш, мабодо томонлар ўшанда ҳам келиша олмаса, унда иш Асадни қуруқлик ва ҳаводан қўллаб-қувватлаб турган Россия армияси ва Туркия қўшинларининг ўзаро тўқнашувигача бориб етиши мумкинми?

    Нима бўлганда ҳам, Эрдўғон кучли зарба қабул қилиб олди. Асад авиацияси бир зарба билан турк базасидаги 13 та турк аскарини ҳалок қила олса ва бунинг учун жазоланмай қолаверса, унда улар энди 130 ёки 1 300 нафар турк ҳарбийсини ҳам йўқ қила олмаслигини ҳам биров инкор қила олмайди. Умуман олганда, Асад қўшинлари ҳали ҳам ҳужум ҳаракатларини давом эттирмоқда.

    Шунга қарамай, айрим рус ҳарбий экспертларининг фикрига кўра, мазкур ҳудудда Туркия қуруқликда, сувда ва ҳавода мутлақ ҳарбий устунликка эга. Сурияда жойлаштирилган рус қўшинлари миқдори эса туркларники билан таққослайдиган даражада эмас.

    Асад армияси эса Туркия қўшинларига қараганда ожиз ва кучсиз. Ва бу борада гап фақат Туркиянинг ҳарбий қудрати, ташкилий-тактик ҳамда техник устунлигида эмас. Сурия шимоли-шарқидаги жанглар шуни кўрсатдики, Асад қўшинларининг катта қисми турк армияси ўт очмасдан туриб, шунчаки турклар яқинлашгани заҳоти тумтарақай қоча бошлайди. Умуман олганда, Туркия армияси – қудрат жиҳатдан НАТО таркибидаги иккинчи армия бўлиб, истаса, Асад қўшинларини қоғоздек йиртиб ташлаши мумкин.

    Суриядаги рус армияси.

    Суриядаги рус армияси.
    Фото: Pars Today

    Россия эса шу чоққача бирон марта кучли армияга эга рақибга симметрик жавоб қайтармаган (Украина масаласида шошмаслик керак, чунки Киев ҳарбий жиҳатдан Россиядан анча кучсиз). Масалан, Россия уриб туширилган ҳарбий самолёт учун жавобан Туркияга зарба бермаган; Исроил зенитчилари ҳам рус самолётини уриб туширган ва бунга ҳам Россия индамади; россиялик ёлланма жангчилар кетаётган ҳарбий колоннани ўққа тутган АҚШ ҳарбийларига ҳам ҳеч қандай жавоб қайтарилмади. Бу шундан далолатки, Россия раҳбарияти кучли армияга эга давлатлар билан ҳарбий можароларга бормоқчи эмас ва бундан тийилмоқда. Бу эса Россиянинг ҳарбий тўқнашувларга тайёр эмаслигини кўрсатиб қўймоқда. Ўз вақтида рус самолётини қўрқмай уриб туширган Туркия эса бунга тайёр бўлган.

    Бошқа тарафдан, Туркиянинг мақсади асло Россияни камситиш эмас. Россия Туркия билан миллиардлаб долларлик шартномалар тузмоқда, уларга АЭС қуриб беряпти, Туркия орқали бутун Европанинг энергия таъминотини бошқара оладиган қилиб газ қувурлари тортяпти. Туркия Россиядан янги C-400 ҳарбий тизимларини сотиб олаяпти. Бундан ташқари, Туркия АҚШ ва Россия ўртасидаги тарози палласи ўлароқ ҳар икки тарафдан ўзи учун мақбул бўлган қарор ва ечимларга эришиб келмоқда ва бундан манфаатдор давлат сифатида ўз мустақиллиги ва ҳарбий қудратини мустаҳкамламоқда. Туркияга ҳам Россия билан ҳарбий тўқнашув керак эмас. Бу ҳар икки давлатнинг ўзаро муносабатларини узоқ муддатга тушовлаб қўйиши тайин. Боз устига, Россия – кучли армия ва ядро қуролига эга мамлакат ва у билан ҳарбий зиддиятларга киришиш хатарлидир.

    Шу сабабли Туркия ва Россия ўртасида юзага келган ушбу зиддият тез орада тинч йўл билан ҳал этилиши эҳтимоли жуда юқори. Ҳар икки давлатга ҳам уруш керак эмас. Бироқ бундай келишув учун учинчи томон ён беришига тўғри келиши мумкин. Ўша учинчи тараф эса Асад бўлиши катта эҳтимол. Суриянинг шимоли-ғарбидаги курдлар жойлашган ҳудудлар ва Асад эгаллаб олган жойларни Россия Туркияга ён берса, катта эҳтимол билан албатта тинч келишувга эришилади.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назарига мос келмаслиги мумкин.

    25.02.2020, 10:26   Изоҳ (0)   88973
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Японияда бувиларни ижарага олиш сервиси оммалашмоқда

    Дунё | 12 июл, 09:35

    “Мантиқсизлик. Бу футбол учун қора кун” — “Кристал Пэлас” Европа Лигасидан четлатилди

    Спорт | 12 июл, 09:14

    Тошкент ва Фарғонада университетлар кафедра ўқитувчилари пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 12 июл, 08:57

    Жейн Биркинга тегишли бўлган биринчи Hermes Birkin сумкаси кимошди савдосида 7 млн еврога сотилди

    Лайфстайл | 12 июл, 08:40

    “Реал Мадрид” ёзда тўрт футболчи билан хайрлашиши мумкин

    Спорт | 12 июл, 08:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.