Яқинлашиб келаётган март ойида календарь бўйича дам олинадиган 2 та байрам кунлари бор: биринчиси Халқаро хотин-қизлар куни, иккинчиси – Наврўз байрами, деб хабар бермоқда Хушнудбек Худойбердиев Telegram-каналида.
Блогер 8 март куни ходимлар учун ҳеч қандай афзаллик бермаслиги, чунки байрам якшанба кунига тўғри келиши, аксарият давлатларида агар байрам якшанба (дам олиш) кунига тўғри келиб қолса, унда кейинги кун, яъни душанба – дам олиш куни деб эълон қилиниши, бироқ ҳозирча Ўзбекистонда бундай тартиб йўқлиги ҳақида тўхталиб ўтган.
«Наврўз байрамига келсак, ушбу байрам ҳам шанба кунига тўғри келган. Яъни шундоқ ҳам ҳафтасига 5 кун ишлайдиган ходимларга шанба дам олиш куни бўлар эди. Аммо Президент Фармонига биноан 23 март – душанба куни барча ходимларга қўшимча дам олиш куни бўлади», – деб ёзади Хушнудбек Худойбердиев.
Наврўз байрами арафасида ўзбекистонлик 3 кун кетма-кет дам олишади:
- 21 март – шанба (Наврўз байрами);
- 22 март – якшанба (дам олиш куни);
- 23 март – душанба (қўшимча дам олиш куни).
Изоҳ (0)