Футбол бўйича Италия А Сериясининг 25-турида «Наполи» 21 февраль, жума куни «Брешиа» майдонига сафар қилди.
Учрашувнинг 26-дақиқасида майдон эгалари Жон Чансельорнинг голидан кеийн олдинга ўтиб олди. Иккинчи бўлим дебютида Лоренцо Инсинье пенальтини аниқ амалга оширган ҳолда мувозанатни тиклади. 54-дақиқасида Фабиан Руис жарима майдони ташқарисидан ажойиб зарба йўллаб, чиройли голга муаллиф бўлди.
Шу тариқа Женнаро Гаттузо шогирдлари очколарини 36 тага етказиб олган ҳолда 6-ўринга кўтарилди. «Брешиа» (16) 19-поғонада бормоқда.
А Серия
25-тур баҳси
21 февраль, жума
«Брешиа» — «Наполи» 1:2
Голлар: 1:0 – 26 Чансельор, 1:1 – 49, пенальти Инсинье, 1:2 – 54 Фабиан Руис.«Брешиа»: Йоронен, Сабелли, Матею, Чанселор, Мартелла, Бизоли, Дессена (Ндой, 85), Тонали, Змргал, Бьярнасон (Скрабб, 65), Балотелли.
«Наполи»: Оспина, Ди Лоренцо, Манолас, Максимович, Мариу Руй, Фабиан Руис, Демме (Аллан, 86), Элмаз (Зелиньски, 76), Политано, Мертенс (Милик, 67), Инсинье.
Огоҳлантиришлар: Матею (49), Мертенс (67), Элмаз (74), Мартелла (74), Дессена (77), Милик (90).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)