Қозоғистоннинг Ақмола вилояти Ерейментау туманида қор бўронида қолиб кетган йўловчилар арқон билан қутқарилди, деб хабар бермоқда Кazinform.
Маълум бўлишича, Ерейментау шаҳридан 10 километр узоқликдаги Ерейментау—Торғай автотрассасида 7 та автомобиль қор бўронида қолиб кетган. Уларнинг 20 нафар йўловчиси қутқарилган.
Кўриш имконияти жуда паст бўлганлиги сабабли қутқарувчилар арқон тортиб, одамларни эвакуация учун махсус юборилган ўт ўчириш машинаси ва махсус техникаларга олиб келган.
Қайд этилишича, қутқарилган одамларнинг барчаси Ерейментаудаги исиниш пунктига жойлаштирилган бўлиб, ҳеч кимга тиббий ёрдам талаб этилмаган.
Воқеа жойидан олинган видеода бўрон сабабли одамлар юришга қийналаётганини кўриш мумкин.
Аввалроқ Нур-Султонда қор бўронлари сабаб мактабларда дарслар бекор қилингани, трассалар ёпилгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)