• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Германияда «ўнглар» радикали чилимхоналарда 9 нафар одамни отди, онасини ўлдирди ва ўз жонига суиқасд қилди. Асосий маълумотлар

    19 февраль куни тунда Германиянинг Ханау шаҳридаги иккита туманда отишма содир бўлди. Қуролланган жиноятчи тунги соат ўнлар атрофида шаҳар марказидаги Midnight чилимхонасига ҳужум уюштирган. Гувоҳлар саккиз ёки тўққизта ўқ овозини эшитганликларини билдирган. Жиноятчи ушбу чилимхонадан чиқиб, автомобилда дастлабки жойдан икки километр узоқликдаги Кесселштадт тумани томон йўл олган. У ерда Arena Bar & Cafe чилимхона-барининг икки нафар мижозига ўқ узган.

    Ханаудаги отишмадан кейин экспертиза ходимлари жиноят жойини текширувдан ўтказмоқда

    Ханаудаги отишмадан кейин экспертиза ходимлари жиноят жойини текширувдан ўтказмоқда
    Фото: Reuters

    Ҳужум уюштирган эркак чилимхоналарда тўққиз нафар одамни ўлдирган ва яна тўрт нафар мижозни яралаган, дейилади полиция маълумотида. Bild нашрининг ёзишича, биринчи чилимхонада беш нафар одам ҳалок бўлган, улар орасида курдлар ҳам бор. Ҳали расман маълум қилингани йўқ, бироқ DPA берган хабарга кўра, ҳужум оқибатида яна бир нечта хорижликлар ҳалок бўлган. Deutsche Welle’га кўра, ўлганларнинг уч нафари бир вақтлар Туркиядан келганлар, яна беш нафари — Шимолий Африкадан келиб Германияда яшаётган фуқаролар бўлган.

    https://twitter.com/i/status/1230241824092102658

    Гумонланувчи ўз онасини ҳам ўлдирган ва ўз жонига суиқасд қилган. Отишмадан етти соат ўтгач полиция махсус операция ўтказиб, иккинчи чилимхона яқинида жойлашган уйда уни ўлик ҳолда топган. Хонадондан гумонланувчининг мурдаси, шунингдек унинг 72 ёшли онасининг жасади тоилган. Полиция вакиллари ушбу жиноят иши юзасидан бошқа гумонланувчиларни изламаётганини маълум қилган.

    Spiegel нашри Германия полициясининг Ханауда гумонланувчи Тобиас Р.нинг отасини ҳибсга олганини хабар қилган. Хабарга кўра, Тобиаснинг отаси мурдалар топилган уйда вақтинча қамоққа олинган. Redaktions Netzwerk Deutschland (RND) медиагуруҳининг қайд этишича, жиноятчи фойдаланган қурол Glok пистолети бўлиб Тобиас Р. уни 2014 йилда Интернет дўкондан харид қилган.

    Германия ҳукумати Ханаудаги ҳужумга теракт деб баҳо берган. Гессен ички ишлар вазири Петер Бойт жиноятчи ўнглар экстремистик таъсирига тушиб қолгани туфайли ушбу тажовузкор ҳаракатларни содир этган деб ҳисобламоқда. Жиноятда ирқчилик аломатлари мавжуд, чунки отилганларнинг аксар қисми хорижликлар, деган Бавария ички ишлар вазири Ёаҳим Херман. Германия канцлери Ангела Меркель ирқчилик ва нафрат жамият кушандаси эканини қайд этган. Туркия ҳукумати ушбу отишмани «расистлик руҳидаги ҳужум» деб атаган.

    Оммавий қотилликни содир этганликда 43 ёшли фуқародан гумон қилинмоқда. У аввал полиция эътиборидан четда, кўзга ташланмай яшаган. Hessenschau нашрининг ёзишича, жиноятчи қурол олиб юриш ҳуқуқига эга бўлган ва қуролдан ўқ отиш спорт тури билан шуғулланган. Немис ОАВ хабарларида, унинг исми Тобиас экани фамилияси эса Р. ҳарфидан бошланиши ҳақида маълумот берилган. Independent журналисти Лиззи Дирден унинг Тобиас Ратен (Tobias Rathjen) эканини ёзган. Гумонланувчининг ҳозир ўчириб ташланган Youtube’даги саҳифасида шундай исм-шариф ёзиб қўйилган. Германия ТИВ раҳбари Хайко Маас агар тахминлар ўз тасдиғини топса, бу бир йил ичида ўнг радикаллар томонидан амалга оширилган учинчи катта қотиллик бўлишини айтган.

    Радикаллашув ва сиёсий зўравонлик халқаро маркази (ICSR) асосчиси Петер Нойман жиноятчининг 24 саҳифадан иборат манифест қолдирганини маълум қилди. Ратен ўз мурожаатида хорижликларга тоқат қила олмаслигини, асосий аҳолиси мусулмонлар бўлган мамлакатларни душман ҳисоблаши ҳақида ёзган. Шунингдек, разведка идораларининг бутун умри давомида ўзини таъқиб қилишганини баён қилган.

    Тобиас Ратен видеоёзувидан кадр

    Тобиас Ратен видеоёзувидан кадр
    Фото: YouTube

    Шунингдек, у барча америкаликларга шахсий видеомурожаатини қолдирган. Видео Youtube’га оммавий қотилликлардан бир неча кун олдин юкланган ва 20 февраль тонгида ўчириб ташланган, дейилади Focus хабарида. Тобиас Ратен АҚШда болаларни ўлдирувчи ҳарбий объектлар борлиги ҳақида маълумот берган. У америкаликларни бунга қарши курашишга чорлаган. Видеоролик муаллифи араб мамлакатларидан ва Туркиядан келган муҳожирларни ёмон кўриши ҳақида ҳам гапирган. Лекин Германияда уларга ҳужум уюштириши мумкинлигига шаъма ҳам қилмаган.

    21.02.2020, 06:16   Изоҳ (0)   21623
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Операция вақтида скрипка чалган бемор, мода намойишидаги итлар, дунёдаги энг узун осма кўприк. 20 февралнинг энг қизиқарли суратлари

    20.02.2020, 22:40

    Афсонавий «Саратов» музлаткичлари ишлаб чиқарилиши тўхтатилди

    20.02.2020, 21:56

    Санкт-Петербургда коронавирусда гумон қилинганидан сўнг касалхонадан қочиб кетган аёл ортига қайтди

    20.02.2020, 17:56

    Украинадаги қишлоқ аҳолиси Хитойдан эвакуация қилинганлар кирмаслиги учун йўлни тўсиб қўйди

    20.02.2020, 16:58

    АҚШ ҳарбий учувчиларига ҳижоб кийиш ва соқол қўйишга расман рухсат берилди

    20.02.2020, 14:29

    Канадада қарийб 100 та машина иштирокида содир бўлган ЙТҲ оқибатида 60 дан ортиқ одам жароҳат олди

    20.02.2020, 13:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42
    Audio Icon

    Космосдан қуруқликкача: АҚШнинг “Олтин гумбаз” ракета қалқони 4 қатламдан иборат бўлади

    13 август, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қибрайда дарахтлар кесилди: Туман ҳокимлиги ва Экология бошқармаси икки хил муносабат билдирди

    Ўзбекистон | 13 август, 16:55

    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!

    Реклама | 13 август, 16:30

    Ернинг бир қисми совиб кетмоқда. Олимлар сабабини очиқлади

    Дунё | 13 август, 16:40

    Бекҳэм, Оуэн, Беллингем ва Трент Александер-Арнольд. “Реал” сафида тўп сурган англиялик футболчилар

    Футбол | 13 август, 16:37

    Кремний водийси “ақлли” авлод яратишга 50 минг долларгача сарфламоқда — WSJ

    Дунё | 13 август, 16:20

    Ўзбекистонда доллар курси 12 500 сўмдан тушди

    Ўзбекистон | 13 август, 16:09

    Жонни Депп қароқчи Жек Читтак ролига қайтишга тайёр — бироқ битта шарт билан

    Кино | 13 август, 15:58
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.