Демократлар партиясидан АҚШ президентлигига номзодини илгари сураётган миллиардер Майкл Блумберг агар президент этиб сайланса, 40 йил олдин асос солган Bloomberg LP компаниясини сотиб юборишини маълум қилди. Бу ҳақда Блумбергнинг сайловолди штабига таяниб, Wall Street Journal хабар берди.
Маълумотларга кўра, 1981 йилда асос солинган компаниянинг баҳоси 60 миллиард долларга тенг.
Блумберг штабининг вакили Тим О’Брайеннинг сўзларига кўра, Bloomberg LP компаниясини хорижлик харидор ёки хусусий инвестиция компанияси сотиб ололмайди.
Унинг таъкидлашича, Блумберг амалдаги президент Дональд Трампдан 180 даражага фарқ қилишни хоҳламоқда. «Фикримизча, Трампнинг ўз молиявий манфаатларидан воз кечмаганлиги бу — президентликдаги энг катта доғ», — дейди О’Брайен.
АҚШда навбатдаги президентлик сайловлари 2020 йилнинг ноябрида бўлиб ўтади.
Аввалроқ Майкл Блумберг Дональд Трамп АҚШ президентлиги сайловида ютқазиши учун миллиард доллар сарфлашга тайёрлигини билдирганди.
Изоҳ (0)