• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +20°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    НАТО NATOME’га, АҚШ Данияга айланадими? Жаҳон матбуоти шарҳи

    «Дарё» ўтаётган ҳафтада дунё матбуотида кенг ёритилган, кўпчиликнинг қизиқишига сабаб бўлган мақолалар шарҳига тўхталиб ўтади.

    НАТОми, NATOME?

    Дональд Трамп НАТО Яқин Шарқда кенгайишини талаб қилар экан, у НАТОни мураккаб вазиятда қолдирмоқда, деб ёзади The Financial Times нашри.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    НАТО Яқин Шарқда кенгайиши инқилобдан кўра кучларнинг географик жиҳатдан жойини ўзгартиришга ўхшаб кетади. Аммо бу ташаббус қандай оқибатларга олиб келади – бу масала хавотир олишга асос бўла олади.

    29 мамлакат аъзо бўлган ташкилотнинг чоршанба куни ўтказилган мажлисида АҚШ президенти талаб қилган жавоб тариқасида НАТО Ироқда ИШИДга қарши зобитларни тайёрловчи халқаро бўлинмаларини НАТО контингенти деб қайта номлади. Бу эса, ўз навбатида, яқин келажакда Яқин Шарқ минтақасида яна бошқа ташаббусларни пайдо қилиши мумкин.

    Брюсселда тўпланган НАТО мамлакатларининг мудофаа вазирлари ва Дональд Трамп ўртасида келишилган шартнома Яқин Шарқ минтақаси тарафлар ўртасида ўзига хос полигонга айланиб қоляпти. Трамп альянс ичидаги келишмовчиликлардан фойдаланган ҳолда унинг иш олиб бориш тизимини эскириб қолганликда айбламоқда. Қўшимча тарзда АҚШнинг Ироқ ва унга қўшни мамлакатлар билан муносабатлари ҳам генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилиши ортидан ноаниқ бўлиб турибди.

    Расмий Вашингтон Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилиши ортидан дарҳол НАТОни Яқин Шарқда янада фаолроқ бўлишга чақирди. АҚШ кучлари бош қўмондони ҳаттоки 70 йилдан ортиқ вақт мобайнида фаолият олиб бораётган ташкилот номини NATOME – NATO Middle East (НАТО Яқин Шарқ) деб номлашни таклиф қилди. Бу орада «НАТО ва мен» (NATO and me) дея сўз ўйини билан ҳазил-мутойиба қилишга ҳам улгурди.

    НАТО бош котиби Йенс Столтенберг дарҳол «Трампни лаънатловчи режим»га ўтиб олиб, бир тарафдан бош қўмондон сўзларини ерда қолдирмасдан вазиятни муҳокама қилиш учун учрашув ўтказилишига чақирди. Бошқа тарафдан эса Столтенберг альянс аъзоларини тинчлатиришга ва уларга учрашув альянсга аъзо мамлакатларнинг ҳарбийларидан америкалик ҳарбийларнинг Ироқдан олиб чиқиб кетилишини енгиллаштириш учун фойдаланилмаслигидаги хавотирларини бартараф ҳам қилди.

    НАТО ҳарбий инструкторлари бўйсинувини алмаштириш минтақада НАТО ҳарбийлари сонини кўпайтириш дегани ҳам эмас. Шунингдек, ўтган ойдан Ироқ парламенти Сулаймоний ўлдирилиши ортидан мамлакатдаги барча хорижлик ҳарбийларни ҳайдаб чиқариш борасидаги қарорини ўзгартириши ҳам ноаниқ.

    НАТО димпломатлари фикрига кўра, тузилманинг Форс кўрфази ва Ўрта Ер денгизи минтақасида кенгайиши минтақада сиёсий диалогни, ҳарбий маслаҳатчиларни ва логистик жўнатмаларни юборишни ўз ичига олади.

    Содир бўлаётган воқеалар эса НАТОнинг Европа қитъасидаги аъзолари ва Трамп ўртасида иккиланишни пайдо қилмоқда. АҚШ президенти эса уларни ҳарбий харажатга маблағ сарфлашдан бўйин товлаётганликда айблаб келмоқда. Нима бўлганда ҳам альянснинг европалик аъзолари ташкилотдаги асосий ўйинчи хурсанд  бўлиши учун анча-мунча ҳаракат қилишига тўғри келади. Қолаверса, НАТО Россиянинг ҳарбий қудрат сифатида тикланиб бораётганини ҳам назардан қочирмаса бўлди.

    Берни Сандерс социалистми?

    Республикаҳиларнинг америкаликлар ҳаётини социализм билан даволаш борасидаги узоқ ўтмишга эга, олқишлаб бўлмайдиган тарихи бор. АҚШ илк марта соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш борасида Medicare дастури ишга туширган ўша пайтлардаги президент Рональд Рейган «сосиалистик тиббиёт озодлигимизни барбод қилади» дегани ҳамманинг ёдда. Берни Сандерс эса, социалист бўлмаса-да, телевизор экранларида ўз ролини ўйнамоқда, деб ҳисоблайди The New York Times нашри колумнисти Пол Кругман.

    Фото: The New York Times

    Фото: The New York Times

    Бугун ҳам шундай. Болаларга ғамхўрлик қилиш ҳақида гапирилса, консерватив фикрловчилар дарҳол Америкадан Совет Иттифоқи ясалмоқда дея бошлайди.

    Бундай ўйин жирканч, адолатсиз бўлса-да, баъзида иш бермоқда. Сайловга оз қолаётган бир пайтда демократик партиянинг номдор курашчиси, етакчи бўлмаса-да, социалистик ўйин стратегиясини яхши амалга оширмоқда.

    Аслида Берни Сандерс социализм атамасига тўлақонли мос келадиган шахс эмас. Нега? Чунки унинг сайловолди дастурида АҚШнинг йирик компанияларини миллийлаштиришдан, марказлашган режали иқтисодиётдан асар ҳам йўқ. Берни социализмнинг венесуэлача эмас, Даниядаги каби усулидан кўпроқ ҳайратланганини сезиш мумкин. У европаликлар социал-демократ деб ном берган сиёсий давлат тарафдори экан, нега энди америкаликлар ўзларидан-да эркинроқ бўлган Даниядаги каби ҳаётни орзу қилмаслиги керак?

    Шундай экан, Сандерс ўзини ўзи социалист деб эълон қилгани унинг ўзига хос жиҳати ва бу анча либерал штатдан сенатор бўлган Бернига зарар қилмайди.

    Башарти Берни Сандерс демократик президент номзоди бўлиб қолса, бу Трамп учун ажойиб совға бўлиши мумкин. Бернининг сиёсий дастури ҳам. Аслида бир киши тўлайдиган соғлиқни сақлаш тизими яхши ғоя бўлса ҳам, амалда иш бермаслиги АҚШ шароитида аниқроқ. Шунгдек, Medicare дастурини Сандерс сайловолди дастурининг асоси деб ўйлар экан, Трамп маъмурияти биз аллақачон эгалик қилиб турган ижтимоий хавфсизлик тизимини қимирлатиб қўйиши мумкин.

    Сандерс Демократик партия номзодига айланадиган бўлса, барча демократлар унга овоз бергани маъқул. Сандерс АҚШни Данияга айлантириб қўя олмайди, айлантириб қўйган ҳолда ҳам Трамп Америка жамиятини Венгриядаги каби миллатчи аврократияга айлантириб қўйишга уринмоқда. Шундай экан, танлов сайловчиларнинг ўзида қолди.

    Жазоир Ливия муаммоларини ҳал қила оладими?

    Ливияда хавотирли воқеалар юз бераётган бир вазиятда дунё жамоатчилиги нега Жазоир жимиб қолди дея ҳайратда қолаётган эди. Ҳар нарсанинг сабаби бўлгани каби Африка қитъасининг энг улкан мамлакатидаги сукутнинг ўз сабаби мавжуд, деб ёзади The Bloomberg нашри.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Жазоир шу даражада ички ишлари билан банд бўлиб қолдики, шарқдан қўшниси Ливияда содир бўлаётган сиёсий воқеаларга хоҳласа-да аралаша олмай қолди.

    Ҳозирда жазоирликларнинг янги ҳукумати олатасир вазиятда минтақадаги етакчи ҳал қилувчи куч бўлишга, таъсирга эга сиёсий ўйинчи бўлишга уринмоқда, аммо Жазоир аслида Ливиядаги сиёсий воқеаларга таъсир этиш учун етарли кучга ҳам, нуфузга ҳам, маблағга ҳам эга эмас.

    Ливиядаги урушдан манфаатдор тарафлар ҳақида бир мулоҳаза юритинг: БМТ дастаклаётган Триполидаги миллий розилик ҳаракати, Халифа Ҳафтар етакчилигидаги Ливия миллий армияси. Миллий розилик ҳаракати томонида Туркия, Италия ва Қатар турган бўлса, Халифа Ҳафтарни Россия, Миср, БАА, Иордания ва Франция дастаклаб турибди. Қарама қаршиликда ҳаттоки исломий жангарилар ҳам қатнашмоқда.

    Қўшни мамлакатдаги норозилик Жазоир учун қўшимча таҳдидларни ҳам юзага келтиради. Бу таҳдидлар асосан Ливиядан Жазоирга ўтадиган қочқинлар муаммосида кўринади. Бу эса чегаралар мустаҳкамлигини сақлаш харажати кўпаяди деганидир. 2013 йилда жазоирдаги газ кони портлатилишида 40 нафар хориж ватандоши ҳалок бўлган, бунинг ортида Жазоирга Ливиядан қочиб ўтган «ал-Қоида» террористик ташкилоти аъзолари тургани айтилганди.

    Жазоир эса ўзини Шимолий Африка минтақасидаги асосий куч сифатида кўради. Шунга қарамай, мамлакат азалдан хорижликлар таъсиридан ҳимояланиб келади. Жазоир ҳукумати Муаммар Қаддофий ҳокимиятдан четлаштирлишидан кейин бошланган тартибсизликларда воситачидай кўрилиши ҳам бор гап.

    Собиқ ҳукумат раҳбари Абдулазиз Бутефлика даврида Жазоир Мағриб ва Соҳил минтақаси ўртасидаги муносабатларда асосий куч бўлиб келгани асосан мамлакатнинг нефть ва газ захираларига бойлиги биан изоҳланган бўлса, ҳозир Жазоир анча ожизланган.

    Ўтган баҳорда Бутлефика халқ норозилик намойиши натижасида ҳокимиятдан четлаштирилишидан олдинроқ Ливиядаги ўзаро тортишувчи кучлар Жазоирнинг минтақада сезиларли кучга эга экани-ю, вазиятни ҳал қилиш учун тинч ечим топиш борасидаги насиҳатларини эътиборсиз қолдириб келади. Бу эса Жазоир Шимолий Африкада қанчалик таъсирга эга эканлигини кўрсатади.

    Шунга қарамай, сўнгги пайтларда Жазоир яна минтақада қандай таъсирга эга эканини эслатиб қўйишга уринмоқда. Ўтган ой Жазоир ҳукумати Ливия билан чегарадош мамлакатларни Ливиядаги масалалар борасида келишиб олиш учун пойтахт Жазоирга таклиф қилди. Аммо Жазоирнинг бу ташаббуси Берлин ва Москвада ўтказилган музокараларнинг сояси ортида қолиб кетди ва Жазоир расмийлари журналистлар қаршисида суратга тушишидан бошқасига ярамади.

    Жазоирнинг янги раҳбари Абдулмажид Таббун Шимолий Африканинг янги оғир вазнли сиёсатчиси сифатида кўрсатишга уриниши бесамар кетмоқда. У ҳали Жазоирда мустаҳкам ҳокимият ва қўллаб-қувватловга эга эмас. У президент бўлиши ортидан Жазоирда норозилик намойишлари бошланганини ҳам эсдан чиқармаслик лозим.

    Янги президент олдидаги энг муҳим муаммолардан бири мамлакатдаги тартибсизлик ва кўча исёнларини юзага келтирган муаммоларни бартараф қилиш экан, Ливия борасидаги муаммолар оқртиқча ташвиш ҳамдир. Таббун ҳокимиятини мустаҳкамлаш учун қатор ислоҳотларни амалга оширди: сиёсий маҳбусларни озод қилди, конституциявий ислоҳотларни амалга оширди, ҳукуматдаги эски ҳокимият тарафдорларини истеъфога чиқарди. Шундай бўлса-да, жазоирликлар Таббунни ҳамон эски режим етиштирган сиёсатчи сифатида кўрмоқда.

    Шундай муаммолар ортида қолаётган Жазоирнинг янги ҳукумати қўшни Ливиядаги муаммоларни ҳал қилишда етакчиликка интилиши кутиб турса ҳам бўлади.

    Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.

    16.02.2020, 15:11   Изоҳ (0)   43024
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хитойда коронавирус юқтириб олганини яширган шахсларга ўлим жазоси тайинланиши эълон қилинди

    16.02.2020, 14:53

    Си Цзиньпин коронавирус эпидемияси бошланганидан бери қандай чоралар кўрганини маълум қилди

    16.02.2020, 14:23

    Бешта мамлакат Эронни уриб туширилган Boeing учун товон пулини тезроқ тўлашга чақирди

    16.02.2020, 12:33

    CNN: АҚШ ўзаро келишув бузилган тақдирда, «Толибон»ни «йўқ қилади»

    16.02.2020, 11:53

    Япониядаги саёҳат кемасида коронавирусни юқтириб олганлар сони 355 кишига етди

    16.02.2020, 10:31

    Бағдоддаги АҚШ элчихонасига ракета зарбалари берилди

    16.02.2020, 09:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонлик инстаблогер саҳифасидаги фолловерлари сони камайгани туфайли ўз жонига қасд қилди

    Лайфстайл | 10 май, 23:30

    Ўзбекистонда бир йилда тадқиқотлар учун қанча пул ажратилгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 23:10

    Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

    Ўзбекистон | 10 май, 22:45

    Суперлига. “Пахтакор” Тошкентда “Бухоро”ни тор-мор этди

    Спорт | 10 май, 22:27

    Дунёга машҳур видеоблогер Mr Beast ўзбек тилини биладиган координатор изламоқда

    Ўзбекистон | 10 май, 22:25

    Юлдузлардан кўпроқ топади: Зендая, Бейонсе ва Рианна стилистларининг гонорари қанча?

    Лайфстайл | 10 май, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.