• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сурхондарёда уйи бузилишидан норози аҳоли ва ИИБ ходимлари ўртасида тўқнашув юз берди (видео)

    Жорий йил 14 февраль куни Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманининг «Халқабод» маҳалласи ҳудудида жойлашган фермер хўжалиги ер майдонига маҳаллий фуқаролар ноқонуний уй-жой қуриб олганлиги ҳолатига аниқлик киритиш мақсадида туман ҳокимлиги вакили, туман прокурори, ички ишлар бўлими бошлиғи, вилоят кадастр корхонаси туман филиали масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳ манзилга чиқиб, тушунтириш ишларини олиб борган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

    Фото: Сурхондарё вилоят ИИБ ахборот хизмати

    Фото: Сурхондарё вилоят ИИБ ахборот хизмати

    Вилоят ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур жараёнда айрим фуқаролар қўлларига турли буюмлар — таёқ, болта, белкурак ва тошлар билан ишчи гуруҳ вакилларига ҳужум қилганликлари оқибатида ўртада жанжал келиб чиққан.

    Чақирувга асосан жамоат тартибини сақлаш учун соат 16:00 атрофида воқеа жойига етиб борган туман ИИБ ходимлари жамоат тартибини бузишни тўхтатиб, уйларига тарқашни талаб қилганларида маҳаллий фуқаролардан I.Муҳаммадиев, Д.Муҳаммадиев, Ф.Нуров, А.Тошев, С.Муҳаммадиев ва А.Сафаров ички ишлар органлари ходимларига фаол қаршилик кўрсатиб, қўлларидаги буюмлар билан тажовуз қилган.

    Кўрилган чоралар натижасида жамоат тартибини бузаётган фуқаролар зарарсизлантирилиб, вазият барқарорлаштирилган.

    Ҳуқуқбузарларнинг тажовузлари натижасида ИИБ ходими сафдор Ш.Мустофоқулов ва профилактика инспектори ёрдамчиси А.Жабборовга тан жароҳатлари етказилган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Олтинсой туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    «Шу ўринда фуқароларимиздан ҳар қандай вазиятда жамоат тартибини бузишларига йўл қўймасликни, низоли вазиятларни қонуний тартибда ҳал этишларига чақириб қоламиз. Мамлакатимизда қонун устуворлиги таъминланади ҳамда айбдорлар қилмишидан қатъий назар жавобгарликка тортилади», — дейилади хабарда.

    Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарида икки нафар ИИБ ходими жароҳатлангани ҳақида сўз борган, аммо фуқаролардан жароҳат олганлар тўғрисида маълумот берилмаган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда бир фуқаро бошидан жароҳат олганини кўриш мумкин.

    Аввалроқ Сурхондарёнинг Сариосиё туманида эгнига Президент Шавкат Мирзиёевнинг портретини ёпиштириб олган аёл қўлига болта олиб «снос»га тушган уйини ҳимоя қилаётган видео тарқалганди.

    15.02.2020, 18:33   Изоҳ (0)   159568
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Андижон вилояти халқ таълими бошқармасига янги раҳбар тайинланди

    15.02.2020, 17:58

    Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ фаолият тартибга солинади

    15.02.2020, 16:20

    Ўзбекистон ТИВ ўринбосари: «25 йиллик катта муз эритилди»

    15.02.2020, 14:21

    Сурхондарёда 8 ёшли ўғлини 2 млн сўмга сотишга уринган аёл қўлга олинди

    15.02.2020, 13:20

    Қўқондаги чойхонада содир бўлган отишмадан кейин 30 кишига нисбатан қамоққа олиш чораси кўрилди

    15.02.2020, 11:49

    Жиззахда бош шифокор ходимларига ёзилган 85 млн сўм «премия» пулларини ишлатиб юборгани аниқланди

    15.02.2020, 11:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Реал” ва “Боруссия Д” чорак финалга йўл олди (видео)

    Спорт | 2 июл, 09:34

    Air China Ўзбекистонга авиақатновларни амалга оширишга рухсатнома олди

    Ўзбекистон | 2 июл, 09:32

    Ноутбукни доимий зарядга улаган ҳолда ишлатиш мумкинми?

    Маслаҳатлар | 2 июл, 09:19

    “Исроил Ғазода 60 кунлик ўт очишни тўхтатиш шартларига рози бўлди” — Трамп

    Дунё | 2 июл, 09:10

    Путин 2022 йилдан бери илк бор Макрон билан телефонда мулоқот қилди

    Дунё | 2 июл, 08:37

    Ўзбекистонда энди 7-9-синф ўқувчилари университетда ҳам ўқитилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:15

    “Дарё” дайжести: 1 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:00

    Уоррен Баффет 6 млрд долларлик Berkshire акцияларини хайрия қилди

    Дунё | 1 июл, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.