Давлат статистика қўмитаси 2019 йилда давомида хориждан Ўзбекистонга кўчиб келган одамлар сонини маълум қилди. Маълумотга кўра, ўтган йили турли хорижий мамлакатлардан Ўзбекистонга жами 2527 киши кўчиб келган.
Давстат қўмитаси ахбороти бўйича, 2019 йилда Қозоғистондан 839 нафар, Россиядан 588 нафар, Тожикистондан 541 нафар, Қирғизистондан 307 нафар ва бошқа давлатлардан 252 нафар одам Ўзбекистонга кўчиб келган.
Одамларнинг кўпчилик қисми яъни 775 нафари Тошкент вилоятига кўчиб келган. Хориждан келганларнинг энг кам қисми – 3 нафари Сурхондарё вилоятига келган.
Аввал 2019 йил Ўзбекистонда республика бўйича 13,2 минг киши доимий яшаш учун хорижий мамлакатларга кўчиб кетгани, уларнинг энг кўп қисми — 57,5 фоизи Қозоғистонга кетгани, кейинги ўринларни Россия (37,7 фоиз), АҚШ (0,8 фоиз) ва Исроил (0,7 фоиз) давлатлари эгаллагани хабар қилинган.
Изоҳ (0)