Қўқон шаҳрида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Spark автомобили ёниб кетди. Автомобильнинг олд қисми ёнаётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Ҳодиса гувоҳларининг маълум қилишича, 7 февраль куни соат 22:30 ларда Nexia автомашинаси билан тўқнашув содир этган Sparkда ёнғин келиб чиққан.
Вилоят ИИБ матбуот хизматининг ёзишича, ҳодиса жорий йил 7 февраль куни соат 21:00 ларда юз берган. 24 ёшли А.Р. бошқарувидаги Spark автомашинаси Қўқон шаҳар Туркистон ва Ғишткўприк кўчалари чорраҳасида ўзига нисбатан йўлнинг ўнг томонидан ҳаракатланиб келаётган 37 ёшли А.Х. бошқарувидаги Nexia билан тўқнашиб кетган. Spark автомашинасининг олд қисми Nexia’га урилган ва қисқа туташув натижасида ёнғин содир бўлган.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳеч ким жароҳат олмаган ва шифохонага мурожаат қилмаган.
Ҳозирда Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)