• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12857.35
    • RUB163.45
    • EUR14672.81
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев нефть-газ соҳасидаги жорий йилнинг устувор вазифалари бўйича йиғилиш ўтказди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 февраль, пайшанба куни, нефть-газ саноатидаги ишлар натижадорлиги, табиий газ ва суюқ углеводородлар қазиб олиш ҳажмини ошириш бўйича жорий йилги вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Таъкидланишича, энергетика, нефть-газ, геология йўналишларида чуқур таркибий ислоҳотлар, рақобатдошликни кучайтиришга қаратилган дастурлар амалга оширилмоқда.

    «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти бошқарув тизими такомиллаштирилди, унинг таркибида бўлган «Ўзтрансгаз» ва «Ҳудудгазтаъминот» акциядорлик жамиятлари алоҳида тузилма сифатида қайта ташкил этилди.

    Қайд этилишича, давлат раҳбарининг 2019 йил 18 ноябрдаги «Нефть ва газ геология-қидирув ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, янги конларни аниқлаш, углеводород хом ашёси захираларини ривожлантиришнинг барча ташкилий-молиявий жиҳатлари белгилаб берилган.

    Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга жорий йил 24 январдаги Мурожаатномасида хорижий экспертларни нефть-газ соҳасидаги давлат корхоналарини бошқаришга жалб этиб, уларнинг самарадорлигини ошириш ва харажатларини оптималлаштириш, қарз миқдорини камайтиришга эришиш лозимлигини таъкидлаган эди. Янгидан тасдиқланган ҳукумат олдига шу борада устувор вазифалар қўйилди.

    Йиғилишда нефть-газ соҳасида жорий йилда амалга оширилиши лозим бўлган долзарб чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

    Яратилган шароитларга қарамай, тизимли муаммолар барҳам топмаётгани, бошқа тармоқлар ривожига ҳам салбий таъсир кўрсатаётгани таъкидлаб ўтилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    «Бир нарсани ҳаммамиз тушуниб олишимиз лозим. Биз соҳадаги камчиликлар тўғрисида ўтган йили кўп гапирдик. Лекин энди жойларда ишларни амалга оширишга ўтишимиз керак. Ё биз ҳозир нефть-газ раҳбариятига ёрдам бериб, тармоқни ботқоқликдан олиб чиқамиз ёки у иқтисодиётимиз оёғига кишан бўлиб, олдимизга қўйган иқтисодий ўсиш режаларимизни барбод қилади», — деди Президент.

    Корхоналарни модернизация қилиш ишлари етарли эмаслиги, газ етказиб беришда йўқотиш кўплиги ҳамда узилишларга йўл қўйилаётганлиги кўрсатиб ўтилди.

    Энергетика вазирлигига жорий йилда иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолига ёқилғи маҳсулотларини барқарор етказиб бериш учун 2019 йилгига нисбатан 4,3 миллиард куб метр кўп табиий газ қазиб олиш вазифаси қўйилди. Ишлаб чиқариш ва истеъмолчиларга етказиб бериш оралиғидаги технологик сарф ва йўқотишларни камайтириш бўйича кўрсатмалар берилди.

    Нефть-газ соҳасини ислоҳ қилиш бўйича «лойиҳа офиси»га илғор халқаро консалтинг компанияларини жалб қилиш, корхоналарда раҳбар ходимларнинг маошини фаолият самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичларига (KPI) боғлаш зарурлиги таъкидланди. Соҳадаги барча корхоналарда коррупцияга қарши курашиш бўйича «комплаенс назорат» тизими жорий этилиши белгиланди.

    «Ўзбекнефтгаз» компаниясига ҳар бир коннинг ҳолатини танқидий таҳлил қилиб, табиий газ қазиб чиқариш ҳажмини ошириш вазифаси қўйилди.

    Аҳолининг суюлтирилган газга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида пропан-бутан аралашмасини ажратиб олиш қурилмасини барпо этиш ва модернизация қилиш бўйича учта лойиҳани якунлаш лозимлиги қайд этилди.

    Шўртан газ-кимё мажмуасида синтетик суюқ ёқилғи (GTL) ишлаб чиқариш заводи қурилишининг бориши кўриб чиқилди. Соҳа корхоналарида «рақамли кон», хўжалик бошқаруви ва ресурсларнинг автоматлаштирилган ҳисобини юритиш дастурларини (ERP) жорий этиш бўйича топшириқлар берилди.

    «Ўзтрансгаз» ва «Ҳудудгазтаъминот» акциядорлик жамиятларига жорий йил июль ойига қадар 2,5 мингта йирик истеъмолчини табиий газ ҳисобини юритишнинг онлайн тизимига улаш вазифаси юклатилди. Табиий газни назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш доирасида камида 2 миллион истеъмолчига замонавий электрон газ ҳисоблагичлар ўрнатиш зарурлиги қайд этилди.

    Йиғилишда муҳокама қилинган чора-тадбирларни жадаллаштириш бўйича масъуллар белгиланди.

    06.02.2020, 21:51   Изоҳ (0)   25001
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Республика ишчи гуруҳи Наманганда ички ишлар идоралари фаолиятини ўрганмоқда

    06.02.2020, 21:21

    Андижонда бекатдаги даҳанаки тортишув тан жароҳати етказиш билан якунланди

    06.02.2020, 20:50

    «500 сўмдан 5000 сўмгача ошди». «Дарё» Ўзбекистон дорихоналаридаги тиббий ниқоблар нархини ўрганди

    06.02.2020, 20:20

    «Ҳалол туризм хизматлари» соҳасида янги стандарт қабул қилинди

    06.02.2020, 19:33

    «Битта дорихонада кунига 700 дона маска сотилмоқда». Тошкент дорихоналарида ниқобларнинг дефицити кузатилмоқда

    06.02.2020, 19:19

    Ўзбекистонда 7 февралда кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор

    06.02.2020, 18:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда Onix ҳайдовчиси 13 ёшли болани уриб юборди

    Ўзбекистон | 5 июн, 00:00

    “Дарё” дайжести: 4 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:35

    “Дўстлик” чегара божхона постида 12,7 минг долларни яширинча олиб чиқаётган йўловчи тўхтатиб қолинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:30

    Жамоат тартибига қарши жиноят содир этганликда айбланаётган шахс БААдан экстрадиция қилинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:10

    Дунёнинг энг гўзал 10 нафар аёл теннисчилари

    Лайфстайл | 4 июн, 22:55

    Инсофсиз рақобат ёхуд кўчирмакаш “Сурхон ошпази”: хорижий компания шикоят билан чиқди

    Ўзбекистон | 4 июн, 22:50

    Самарқандда трансформатор ёниб кетди

    Ўзбекистон | 4 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.