• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ёнғинлар тўхтади, тожвирус эпидемияси бошланди. Сулаймоний ўлди, Ҳайсам ибн Тариқ яшади. Январь нималар билан эсда қолди?

    2020 йилнинг январь ойи ҳам ниҳоясига етди. Бу галги январь дунё миқёсида муҳим воқеа-ҳодисаларга тўла бўлди. Келинг, ўтган ойда юз берган энг муҳим воқеаларни яна бир бор ёдга олайлик.

    Бир неча ойдан буён давом этган Австралиядаги ўрмон ёнғинлари январь ойи бошида ҳам давом этди. Ёнғин натижасида бир неча юз миллион ҳайвон қирилиб кетди.

    1 январь. Хорватия Европа Иттифоқи маслаҳат кенгаши раислигини қабул қилиб олди. У Финляндия ўрнида иттифоқни бошқаради.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    Янги йилнинг илк куни Ироқда кенг кўламли намойишлар билан ёдда қолди. Ироқликлар Бағдоддаги АҚШ элчихонаси олдида норозилик намойишлари ўтказди. Намойишчилар кўздан ёш оқизувчи газ ёрдамида тарқатиб юборилди. АҚШ Ироқдаги Эронга тарафдор милиция базаларига ҳаводан уюштирган ҳужумлари намойишларнинг бош сабаби эди.

    3 январь. АҚШ ҳарбийлари Ироқда ўтказган махсус амалиёт натижасида эронлик генерал, мамлакатнинг иккинчи даражали энг қудратли кишиси Қосим Сулаймоний ўлдирилди. Бу ҳарбий-сиёсий инқироз келтириб чиқарди.

    5 январь. Хорватияда президент сайловининг иккинчи тури ўтказилди. Худди шу куни Ўзбекистонда парламент сайловининг иккинчи тури ўтказилди. Биринчи турда етарли овоз тўплай олмаган депутатлар иккинчи турда омадини яна бир бор синовдан ўтказди.

    7 январь. Эронда Қосим Сулаймонийнинг дафн маросими бўлиб ўтди. Маросимда қатнашиш учун жуда катта оломон йиғилди. Бу, ўз навбатида, тартибсизликлар келтириб чиқарди. Тиқилинч натижасида элликка яқин киши ҳалок бўлди, 100 дан ортиқ киши жароҳатланди.

    8 январь. Эрон ҳарбий ҳаво кучлари АҚШнинг Ироқдаги Арбил ҳамда ал-Асад ҳарбий базаларига қарата ракета зарбалари йўллади. Ракета ҳужуми натижасида, сўнгги маълумотларга кўра, 64 киши жароҳатланган.

    Шу куни Украина авиациясига тегишли Boeing самолёти Эрон ракета зарбалари натижасида уриб туширилди. Самолёт бортида бўлган 176 нафар кишининг барчаси ҳалок бўлган. Самолёт Имом Ҳумайний аэропортидан ҳавога кўтарилган пайтда уриб туширилган. Эрон томони ушбу ҳодиса тасодифий хатолик туфайли юз берганини тан олган. Улар самолётни душман нишони деб ўйлаб хатога йўл қўйган. Самолёт бортида асосан Эрон ва Канада фуқаролари бўлган.

    10 январь. Уммон султони Қобус ибн Саид вафот этди. Унинг ўрнига тахтга Ҳайсам ибн Тариқ ўтирди.

    15 январь. Россия бош вазири Дмитрий Медведев бошчилигидаги ҳукумат кутилмаганда истеъфо берди. Солиқ қўмитаси раиси Михаил Мишустин янги ҳукуматни шакллантирди ва бош вазир этиб тайинланди. Медведев эса Хавфсизлик кенгаши раиси этиб тайинланди. Президент Владимир Путиннинг бажарилган ишлар юзасидан ҳукуматдан қониқмагани истеъфонинг бош сабаби қилиб кўрсатилди.

    23 январь. Хитойда тарқалган янги тожвирус сабабли касаллик ўчоғи бўлмиш Ухань провинцияси ташқи дунёдан узиб қўйилди ҳамда умумий карантин остига олинди.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    Шунингдек, Хуанганг ва Ежу шаҳарлари ҳам карантин остига олинди. Бугунги кунда касаллик бутун мамлакат бўйлаб кенг ёйилди. Касаллик туфайли вафот этганлар сони 300 дан ошди. Шунингдек, дунёнинг бир қатор давлатларида, жумладан, Германия, Россия, Франция, БАА, АҚШ каби давлатларда ҳам касалланган кишилар аниқланган.

    24 январь. Туркия шарқида кучли зилзила юз берди. Фожиа натижасида 41 киши ҳалок бўлди. Президент Эрдўғон марҳумларнинг дафн маросимларида иштирок этиш учун воқеа жойига етиб келди.

    Ойнинг охири шов-шувли хабарлар билан ёдда қолди. Жумладан, 29 январь куни АҚШ президенти Дональд Трамп Фаластин – Исроил қарама-қаршилигига ечим сифатида «аср келишуви»ни тақдим этди. Келишув бир томонлама тузилган бўлиб, у тенг шартлар асосида тузилмаган. Келишув кўпроқ Исроил манфаатларини кўзлаб тузилган. Жумладан, Қуддус Исроил пойтахти сифатида қолиши, Исроил босиб олган Фаластин ҳудудлари Исроил қўл остида қолиши, Иордан водийси Исроил суверенитетига ўтиши, Исроил давлати тузилган пайтда уйидан ҳайдаб чиқарилган қочқинларга уйларига қайтишга рухсат этилмаслиги каби таҳқирли шартлар асосида тузилган. Маҳмуд Аббос келишувни «аср тарсакиси» дея таърифлади.

    30 январь. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тожвирус туфайли халқаро фавқулодда ҳолат эълон қилди.

    31 январь. Буюк Британия Европа Иттифоқини тарк этди. Бу ҳақда Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон 31 январь тунида эълон қилди. Буюк Британия Европа Иттифоқини тарк этган илк мамлакат сифатида тарихга кирди. У иттифоққа 1973 йил аъзо бўлган ва бу 1975 йилги референдум натижасида тасдиқланган эди.

    Фото: Vanity Fair

    Фото: Vanity Fair

    Шунингдек, бу ойда спортга оид бир қатор воқеалар юз берди. 9–22 январь кунлари Швейцариянинг Лозанна шаҳрида ёшлар ўртасидаги қишки олимпиада ўйинлари бўлиб ўтди. 8–26 январь кунлари Таиландда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида навбатдаги Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Унда Жанубий Корея терма жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Ундан кейинги ўринлар Саудия Арабистони, Австралия ва Ўзбекистон терма жамоаларига насиб этди. Мусобақанинг аҳамияти шунда эдики, унда дастлабки учта ўринни қўлга киритган жамоалар шу йили Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Ўзбекистон терма жамоаси эса ўз анъанасига содиқ қолган ҳолда охирги дақиқаларда бу имкониятдан қуруқ қолди.

    04.02.2020, 08:35   Изоҳ (0)   41186
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Коронавирус туфайли йиғлаётган аёл, Лондондаги теракт, Украинага келган Эрдўғон. 3 февралнинг энг қизиқарли суратлари

    04.02.2020, 02:40

    Туркия Идлиб вилоятида 4 нафар аскари ўлдирилгани учун Сурия армиясидан ўч олинишини ваъда қилди

    03.02.2020, 23:59

    Хитойда коронавирус тарқалиши шароитида биржа савдолари 8 фоизлик пастлаш билан бошланди

    03.02.2020, 19:40

    Коронавирус туфайли Хитойда нефтга бўлган талаб 20 фоизга камайди

    03.02.2020, 19:10

    Хитойда коронавирусдан 361 киши вафот этди. Бу 2000 йиллар бошидаги пневмония қурбонлари сонидан ҳам кўпроқ

    03.02.2020, 17:17

    Коронавирусни юқтириб олган беморларнинг ҳақиқий сони ошкор қилинди

    03.02.2020, 16:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз



    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди



    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тадбиркорнинг таклифи ёки буюртма асосида бош режага ўзгартириш киритилмайди — Қурилиш вазирлиги

    Ўзбекистон | 26 июл, 13:39

    “Реал” Винисиус ўрнига тўпурар ҳужумчи олиб келади — Cadena Ser

    Спорт | 26 июл, 13:35

    Иссиқда эҳтиёткорлик билан ичинг: қаҳва ёзда организмга қандай таъсир қилади?

    Лайфстайл | 26 июл, 13:25

    Таиланд Камбоджа билан чегарадаги баҳсли чўққини назоратга олди

    Дунё | 26 июл, 13:05

    Бутунжаҳон ҳожатхоналар ташкилоти Ўзбекистон билан ҳамкорликка тайёр эканлигини билдирди

    Ўзбекистон | 26 июл, 12:40

    “Манчестер Юнайтед” “Реал” дарвозабонига қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 26 июл, 12:30

    Айдан Шенердан Ҳанде Эрчелгача: жаҳонга машҳур турк актрисалари 

    Кино | 26 июл, 12:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.