Хитойнинг коронавирус ўчоғи бўлган Ухань шаҳрида янги касалхона очилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
1000 нафар беморга мўлжалланган касалхона биноси модул конструксияларидан фойдаланган ҳолда атиги 10 кун ичида қурилди.
Уханда шу технологияни қўллаган ҳолда иккинчи касалхона қурилмоқда. Муассаса яқин кунларда беморларни қабул қилишни бошлайди.
Маълумот учун, 4 февраль ҳолатига кўра коронавирус 20 630 кишида аниқланган, 427 киши бундан вафот этган.
Изоҳ (0)