Тошкент вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчилик қисмига Чирчиқ дарёсида қирғоқдан 400 метр узоқликда мотор қайиқда занжирга ўралиб қолиб кетган фуқаролар ёрдам сўраб мурожаат қилган. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати маълум қилди.
Аниқланишича, Чиноз тумани Янги Чиноз шаҳарчаси ҳудудида жойлашган дарёда ҳаракатланиб кетаётган мотор қайиқ дарё қумини чиқариб олиш технологиясини ушлаб турувчи темир занжирга ўралиб қолиб, тахминан 2 соат давомида қолиб кетган.
Чиноз тумани фавқулодда вазиятлар бўлими қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига етиб борган. Олиб борилган тезкор чоралар натижасида 3 нафар фуқаро соғ-саломат қутқариб олинган.
Изоҳ (0)