Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 31 декабрдаги қарорига асосан Ўзбекистонда 2020 йил 1 февралдан иш ҳақи ва нафақалар миқдори оширилади.
Бугундан эътиборан бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар, нафақалар ҳамда кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам миқдори 1,07 баробарга оширилади.
2020 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистонда:
- Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — ойига 679 330 сўм;
- Пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори — ойига 238 610 сўм;
- Энг кам ёшга доир пенсиялар — ойига 466 680 сўм;
- Болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа — ойига 466 680 сўм;
Базавий ҳисоблаш миқдори ўзгаришсиз қолдирилган — 223 000 сўм.
Изоҳ (0)