• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +20°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Не умидлар билан бошлаб қўйган иморати ҳувиллаб қолди». Томскдаги ёнғинда ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг яқинлари марҳумлар ҳақида

    21 январь куни Россиянинг Томск вилояти, Асино тумани, Причулмский аҳоли яшаш пунктидаги бир қаватли ёғочдан қурилган уйда ёнғин чиқиши оқибатида шу ерда яшаб, ишлаган 11 нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этди. Ҳалок бўлган фуқароларнинг 9 нафари Навоий вилоятининг Қизилтепа туманидан, бир нафари Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманидан, яна бири Андижон вилоятининг Андижон туманидан. «Дарё» мухбири Лайло Ҳайитова Қизилтепа туманида бўлиб, марҳумларнинг оила-аъзолари билан суҳбатда бўлди.

    Фото: «Дарё»

    Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган қизилтепаликларнинг етти нафари 20–25 ёш атрофида бўлган.

    Томскдаги ёнғинда вафот этган қизилтепалик йигитлар.

    Томскдаги ёнғинда вафот этган қизилтепалик йигитлар.
    Фото: «Дарё»

    Шаҳзод Муртазоев (1999 йил), Темур Элмуродов (1994), Ҳошимжон Эргашев (1999), Бунёд Ҳасанов (1994), Муҳаммадали Зокиров (1998)лар тумандаги «Милтиқчи» маҳалласидан. Хуршид Мўминов (1997), Рамзиддин Ғайбуллоев (1998), Меҳриддин Норов (1966), Келдиёр Боймуродов (1987)лар эса «Гумбаз», «Маданият», «Оқсоч» маҳаллаларида истиқомат қилган.

    Ташқаридаги ва ичкаридаги меҳнат муҳожирлари ҳақида бошқа материаллар: 

    • Уларнинг орзуси — ўқиш, уйланиш, дарвозани янгилаш, Янги йилни уйда нишонлаш эди. Юнусобод метросидаги фожиа қурбонлари ҳақида
    • «Иложсизликдан шу ерларда ишлаяпмиз». Ақтўбе фожиасидан омон қолган икки ўзбекистонлик иш излаб яна хорижга кетди
    Ёнғинда ҳалок бўлган қизилтепаликларнинг хонадонларига асфалтланмаган ва лой йўллар орқали борилади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Маълум бўлишича, вафот этганларнинг аксарияти бири-бирига яқин қавм-қариндошлар. Рамзиддин Ғайбуллоев Меҳриддин Норов билан ота-бола бўлса, Темур Элмуродов Меҳриддин Норовнинг синглисининг ўғли. Каттақўрғонда истиқомат қилган Умид Ҳасанов эса Бунёд Ҳасанов билан ака-ука эди.

    Меҳриддин Норов ва Рамзиддин Ғайбуллаев.

    Меҳриддин Норов ва Рамзиддин Ғайбуллаев.
    Фото: «Дарё»

    Темур Элмуродовнинг онаси Мавлуда Норованинг сўзларига кўра, ўғлининг вафот этганини эшитганидан сўнг эри инсулт бўлган.

    Мавлуда Норова (чапдан биринчи).

    Мавлуда Норова (чапдан биринчи).
    Фото: «Дарё»
    Бир йўла ўғлим, акам ва жиянимдан жудо бўлдим. Уларсиз қандай яшайман. Аксига олиб, отаси ҳам Россияда. Ўғлимиз Темурбекдан айрилганимизни эшитгач, миясига қон қуйилиб, инсулт бўлибди. Касалхонага ётқизишибди. Дардимни кимга айтай, қайси деворга бошимни урай. Охирги суҳбатлашганимда тизза бўйи қор ёққани учун ҳозирча ишлашмаётганини айтганди

    Мавлуда Норова, Темур Элмуродовнинг онаси

    Марҳумнинг опаси Хушвақт Элмуродова эса мудҳиш воқеа содир бўлган куни укаси билан 3,5 соатдан кўпроқ вақт Имо мессенжери орқали суҳбатда бўлган. Темур 3–4 ойдан буён меҳнат ҳақини олишмаётгани, яшаш жойида ток йўқлигидан норози бўлиб гапирган.
    Мен ҳам Россиянинг бошқа вилоятида ишлайман. Ўша кун воқеа содир бўлишидан олдин укам билан қоронғида узоқ гаплашдим. У: «Опа, телефонни ўчиринг, энди ухлай, уч соатдан кейин ишга чиқаман», деб айтди. Яшаш уйлари ёғочдан бўлса-да, шароити яхши эди. Аммо уйни ҳеч қачон электр печка билан иситишган эмас. Навбатма-навбат ўтин ёқишарди.

    Хушвақт Элмуродова, Темур Элмуродовнинг опаси

    Марҳумларнинг яқинлари.

    Марҳумларнинг яқинлари.
    Фото: «Дарё»

    Навоий вилояти ҳокимлиги ва Қизилтепа туман ҳокимлиги фаоллари вафот этганларнинг хонадонларида бўлиб, уларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдиряпти. Моддий ёрдамдан ташқари, малакали шифокорлар томонидан тиббий ва руҳий ёрдам ҳам кўрсатилмоқда.

    Марҳум Ҳошимжон Эргашевнинг хонадонида бўлганимизда онаизорнинг руҳан ўзида эмаслигини англаш қийин кечмади. Боласининг коллежни битириб, олий ўқув даргоҳига киролмагач, дунё кўрай, ўзгарай, деб ўзга юртга ишлаш учун кетишга қилган қарорига рози бўлганидан минг бор афсусда.

    Болалигидан меҳнатда пишган эди-да, болагинам. Не-не умидлар билан янги бошлаб қўйган иморати ҳувиллаб қолди. Ўқувчилик пайтлари ҳам ота-онамнинг соғлиги йўқ, рўзғорга пул топай, деб новвойлик, ошпазлик қиларди болагинам. Маросим куни ҳам тобутининг бошига қўлида нон ушлаб, кулиб турган суратини қўйишди. Ўзи биринчи бор четга чиққанди, эндигина тўрт ой бўлганди.

    Ҳошимжон Эргашевнинг онаси

    Ҳошимжон Эргашевнинг чала қолган иморати.

    Ҳошимжон Эргашевнинг чала қолган иморати.
    Фото: «Дарё»

    Марҳум Бунёд Ҳасановнинг хонадонида акаси Умид Ҳасановнинг ҳам таъзия маросими ўтказилган. Ака-уканинг аммаси Дилором Ҳасанованинг сўзларига кўра, Бунёд фожиадан олдин онаси билан телефонда гаплашган.

    Ҳозир укам ва келинимиз жуда оғир аҳволда. Умиджонимизнинг тўрт нафар боласи отасиз қолди. Бунёдимиз эса ҳали уйланмаган, ёш эди. Спортга жуда қизиқарди. Келиннинг айтишича, ўша куни у ўғли билан кечки соат 23:30 ларгача телефон орқали гаплашиб, дардлашган. Кутилмаганда шовқин, тўс-тўполон бошланган ва «тарақ-туруқ» қилиб, телефон ўчиб қолган. Шу билан Бунёд билан қайта боғланиш имкони бўлмаган.

    Дилором Ҳасанова, Бунёд ва Умид Ҳасановларнинг аммаси

    Бунёд Ҳасанов қураётган иморат.

    Бунёд Ҳасанов қураётган иморат.
    Фото: «Дарё»

    Дилором Ҳасанованинг сўзларига кўра, Бунёд онаси билан Тошкент вақти билан соат 23:30 (Томск вақти билан 01:30) гача телефон орқали гаплашган. Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумоти бўйича ёнғин ҳақидаги маълумот Томск вақти билан 04:05 да келиб тушган. 06:35 га келиб ёнғин тўлиқ бартараф этилган.

    Дилором Ҳасановага кўра, бу мудҳиш воқеа содир бўлишидан бир неча кун олдин жияни унга телефон қилган. Қизилтепалик мигрантлар Ўзбекистон байроғини силкитиб, уни ўрмон ичидаги ўзлари яшайдиган ёғоч уй шифтига илган. «Ўзбекистоннинг ана шундай бақувват йигитлари бор», — дея ғурурланиб, Ўзбекистон мадҳиясини ҳам куйлашган. Уларнинг бу хатти-ҳаракатларига нисбатан эса иш бошқарувчилар томонидан қаршилик кўрсатилган. «Байроғингни олиб қўй, нонингни егин ва кет бу ердан!», дея пўписа қилишган.

    «Ўзбекистон шаънини ҳимоя қиламан, деб жувонмарг бўлишди», — деди Дилором Ҳасанова.

    Маълумот учун: Янги йил байрамида Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги «Дворсовая» майдонида ҳамроҳларининг елкаларига ўтириб олиб, Ўзбекистон байроғини ҳилпиратган меҳнат муҳожирлари полиция эътиборини тортганди. Видеоёзувлар орқали полиция 14 нафар Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаросини қидириб топган. Текширилган 14 кишининг ҳар бирида миграцион камчиликлар аниқланган ва уларнинг бир нечтаси депортация қилинганди.

     

    01.02.2020, 20:05   Изоҳ (0)   146518
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғига янги ўринбосар тайинланди

    01.02.2020, 19:20

    Косондаги мактабда ўқувчиларнинг обунага мажбурлангани рад этилди

    01.02.2020, 18:53

    Самарқандда ота-оналар томонидан ахлоқи ёмонлиги айтилган боғча мудираси суд қарорига кўра ишига қайтмоқда. Аҳоли эса бундан норози

    01.02.2020, 18:09

    Тошкент метрополитенининг Юнусобод йўналишида содир бўлган бахтсиз ҳодиса юзасидан махсус комиссия хулосаси эълон қилинди

    01.02.2020, 17:44

    Пойтахтнинг Шайхонтоҳур туманидаги айрим кўп қаватли уйларда иссиқлик таъминоти вақтинча узилади

    01.02.2020, 16:56

    «Ўзатом» бош директори «Ўзкимёсаноат» АЖ бошқарув раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

    01.02.2020, 16:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    Систит — бу уят эмас!


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    34 ёшли аёл 24 соат ичида турникда тортилиш бўйича Гиннес рекордини ўрнатди

    Дунё | 3 июн, 00:00

    “Трамп Путин ва Зеленский билан учрашувга тайёр” — Оқ уй матбуот котиби 

    Дунё | 2 июн, 23:45

    “Украина ўт очишни тўлиқ тўхтатишни талаб қилмоқда” — Владимир Зеленский

    Дунё | 2 июн, 23:30

    Парижда Макроннинг ҳайкали ўғирлаб кетилди

    Дунё | 2 июн, 23:15

    Япония 10 минг нафар ўзбекистонлик мутахассисни иш билан таъминлайди

    Ўзбекистон | 2 июн, 22:58

    Истанбулда Россия ва Украина ўртасидаги музокараларнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтди. Нималарга келишилди?

    Дунё | 2 июн, 22:40

    Ямал “Олтин тўп” ҳақида гапирди

    Спорт | 2 июн, 22:28

    Наманганда Onix люкидан танасини чиқариб ҳаракатланган қиз узр сўради (видео) 

    Ўзбекистон | 2 июн, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.