• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ҳудудгазтаъминот» АЖ табиий газ назоратининг автоматлаштирилган ҳисобга олиш тизими жорий этилишини маълум қилди

    Жаҳон ҳамжамияти аллақачон ёқилғи-энергетика захиралари чексиз эмас, деган хулосага келиб бўлганлиги ҳеч кимга сир эмас. Мутахассисларнинг фикрича, яқин кунларгача табиий газ жуда кўп миқдорда ишлаб чиқарилган ва уни қазиб олиш жараёни ҳам унчалик оғир бўлмаган: қудуқларнинг чуқурлиги тахминан 1000-1500 метрни ташкил этган ва ресурслар табиий равишда олинган.

    Фото: «Ҳудудгазтаъминот» АЖ матбуот хизмати

    Фото: «Ҳудудгазтаъминот» АЖ матбуот хизмати

    Ҳозирги вақтда «зангори ёқилғи» конлари 4000 метрдан кўпроқ чуқурликда жойлашган ва ишлаб чиқариш жараёни кўп ҳолларда механик ёки газ тортиб олувчи ускуналари ёрдамида амалга оширилади. Буларнинг барчаси экологияга ва табиий газнинг тан нархига таъсир этмай қолмади. Мазкур табиий ресурсни арзон нархда экани ҳамда энергия тежамкор технология ва ускуналарни қўлламасдан, ўйламай ёқиб юборилиши иқлим ўзгариши, шунингдек, атмосферага чиқаётган зарарли иссиқхона газлари миқдори кўпайишининг асосий сабабларидан бири бўлиб қолди.

    Бугунги кунда барча мамлакат олимлари ушбу муаммонинг ечими ҳақида қайғурмоқда. Бунинг йўлларидан бири эса шубҳасиз, энергия манбаларидан оқилона фойдаланишга йўналтирилган янги технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этишдир. Бу билан боғлиқ жараён вақт ўтгани сайин такомиллашиб, атмосферага чиқаётган чиқиндиларнинг камайишига эришилмоқда. Ҳақиқий сарф-харажатларни аниқлашнинг асосий кўрсатгичи, уларнинг ишончли ҳисоби юритилиши ҳисобланади. Тежамкорликка эришиш ҳамда йўқотишларни камайтириш йўлидаги биринчи қадам бу - аниқлик даражаси юқори бўлган ҳисоблаш воситаларини жорий этиш эканлигини энергия етказиб берувчилар ва истеъмолчилар англаб етишган. Бундан ташқари, инновацион технологиялар асрида ушбу ҳисоб тизимини автоном ва реал вақт режимида масофадан бошқариш имконияти мавжуд, деб ёзган «Ҳудудгазтаъминот» АЖ матбуот хизмати.

    Халқаро амалиётда ўлчаш, маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш босқичида инсон омили ва унинг иштирокини минималлаштирадиган тизимларни жорий этиш бўйича бой тажриба мавжуд. Шу билан бирга, энергия етказиб берувчиси ҳамда истеъмолчиси томонидан ҳам ишончли, аниқ ва тезкор ҳисоби таъминланади. У дунёнинг кўплаб мамлакатларида, шу жумладан Ўзбекистонда ҳам жорий этилмоқда. Бу — табиий газнинг назорат қилишнинг автоматлаштирилган ҳисобга олиш тизими (АСКУГ) деб номланади, у амалда ‘on-line’ ва ‘off-line’ режимларида ишлайди.

    Хорижда АРАД (Исроил) барча турдаги энергия манбаларини тижорий ҳисобини юритиш, назорат қилиш ва бошқариш тармоқларида инновацион технологияларни қўллашга ихтисослашган компаниялар гуруҳи ҳисобланади. Улар энергия манбалари тармоғини бошқаришнинг симсиз тармоқ технологияси Dialog 3G таклиф қилади. Ушбу ишлаб чиқарувчининг ускуналари АҚШ, Буюк Британия, Италия, Испания, Бразилия, Ҳиндистон, Хитой, Сингапур, Россия, Қозоғистон, Грузия ва дунёнинг бошқа мамлакатларидаги юзлаб шаҳарларида уй-жой коммунал хўжалигида кенг қўлланилади.

    Масалан, АҚШда тижорий ҳисоблаш оператори — Master Meter Operator, радио алоқа каналлари орқали маълумот узатиш учун газ ва сув ҳисоблагичларини таклиф қилади. Россия Федерациясида маҳаллий газ ҳисоблагичларидан маълумотни автоматик йиғиш учун EuroTRACE стационар тизимини жорий қилиш тажрибаси мавжуд. Маълумотлар аввал узатгичлардан радиоканал орқали концентраторга, ундан GPRS орқали маълумотларни йиғиш серверига узатилади.

    Юқоридагилар билан бир қаторда, дунё тажрибасида ‘off-line’ режимида олдиндан тўлов киритиш имконини берувчи қурилмага эга бўлган газ ҳисоблагичлари тизимини жорий этилиши ҳам кенг тарқалган. Бу истеъмолчиларда смарт-карталар учун махсус қабул қилгич билан жиҳозланган ҳисоблаш мосламалари мавжудлигини англатади. Ижобий балансга эга бўлган смарт-карта ҳисоблагичи қабул қилувчига жойлаштирилган бўлса, қурилма истеъмолчига газдан фойдаланишга имкон беради. Агар баланс нолга тушиб қолса, газ таъминоти автоматик равишда тўхтаб қолади.

    «Зангори ёқилғини» етказиб бериш учун аванс тўловига асосланган тизим Буюк Британия, Бельгия, Украина, Россия, Қозоғистон ва бошқа мамлакатларда қўлланилади. Хусусан, Озарбойжонда смарт-карталардан фойдаланган ҳолда 1,4 миллионга яқин ўлчаш мосламалари ўрнатилган.

    Испаниянинг Telefonica телекоммуникация оператори ҳисоб-китобларига кўра, 2020 йилга келиб Европада янги авлод ўлчов воситаларининг кириб келиш даражаси 85 фоизга етади. Бу йил «ақлли» ҳисоблагичларнинг энг кўп сони Хитойда (тахминан 250 миллион), Буюк Британияда (53 миллион), сўнгра Япония, Франция ва Италия каби давлатларда ўрнатилади.

    Ўзбекистон ҳам замон талабларига мувофиқ, газ таъминоти тизимида энг илғор технологиялардан фойдаланишни жорий этиш йўлидан кетмоқда. Хусусан, жорий йилда реал вақт режимида ишлайдиган газни бошқаришнинг автоматлаштирилган ҳисобга олиш тизимини кенг жорий этиш бошланади. Бу табиий газни тўлиқ, аниқ ва ишончли ҳисобга олинишини таъминлаш, шунингдек, табиий газ таъминотидаги йўқотишларни камайтириш ва истеъмолчиларнинг тўлов маданиятини оширишга хизмат қилади.

    Шуни таъкидлаш лозимки, Ўзбекистонда АСКУГ тизимини жорий этиш 5 босқичдан иборат бўлиб, улардан учтаси газтранспорт тизимига татбиқ этилган. Бунинг натижасида, табиий газни ташиш ва етказиш назорати таъминланди. Айни дамда, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ улгуржи истеъмолчилари (юридик шахслар ) ва аҳолини қамраб олувчи тўртинчи ва бешинчи босқичга чиқмоқда. Лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида, 3,5 миллиондан ортиқ «ақлли» газ ҳисоблагичларини ўрнатиш режалаштирилган, дейилади акционерлик жамияти матбуот хизмати берган маълумотда.

    31.01.2020, 09:41   Изоҳ (0)   37356
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шерзод Қудратхўжаев коронавирусга даво топилмаётгани ҳақида фикр билдирди

    31.01.2020, 09:08

    Самарқанд вокзалида 6 та сомсани 200 рублга сотган шахс фош бўлди

    31.01.2020, 08:53

    ЯИМни ҳисоблаш бўйича Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Давлат статистика қўмитаси маълумотлари фарқ қилмоқда

    31.01.2020, 08:23

    Beeline томонидан ўтказилаётган лотереянинг қонунийлиги текширилмоқда

    31.01.2020, 08:07

    Ургутда бир вақтда 2 хотин билан яшаган фуқаро ахлоқ тузатиш ишларига жалб этилди

    31.01.2020, 07:52

    Андижон вилояти аҳолиси қачон тўлиқ газ билан таъминланиши маълум қилинди

    31.01.2020, 07:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Винисиуснинг режалари барбод бўлди

    Спорт | 3 август, 19:34

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

    Ўзбекистон | 3 август, 19:29

    Россияда 14 ёшли озарбайжонлик терактда айбланди (видео)

    Дунё | 3 август, 19:15

    Sea Breeze лойиҳасининг эгаси қандай мажбуриятларни ўзига олмоқда?

    Ўзбекистон | 3 август, 18:56

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24

    Эстония Россия билан чегарада хавфсизликни кучайтирди

    Дунё | 3 август, 16:47
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.