Уйчи туманидаги маҳаллалардан бирида аҳоли учун мушакбозлик томошаси тақдим этилди. Бу ҳақда «Наманганликлар» канали маълум қилди.
«Электр ходимларида айб йўқ. Ҳамма айб шу симларда», — дейилади видеолавҳага қолдирилган изоҳда.
«Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ матбуот хизматининг «Дарё»га маълум қилишича, 28 январь куни Уйчи тумани, Обод МФЙни электр энергияси билан таъминловчи ҳаво тармоғида носозлик содир бўлган.
Ушбу ҳудуддаги кабелларда зўриқиш ҳосил бўлган ва натижада қисқа туташув содир бўлган.
«29 январь куни тармоқдаги кабеллар алмаштириб, ҳаво тармоғига зарар етказиши мумкин бўлган дарахтлардан тозаланди», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)