Испаниялик ҳужумчи Пако Алькасер Дортмунднинг «Боруссия»сидан кетадиган бўлди, деб ёзади АS.
Пако фаолиятини «Вильярреал» клубида давом эттиради. «Боруссия» 26 ёшли ҳужумчи трансферидан 23 миллион евро ишлаб олади.
Пако «Вильярреал»да «Лион»га ўтиб кетган Карл Токо-Экамби ўрнини эгаллайди.
Алькасер жорий мавсум Бундеслига доирасида 11 та ўйинда ҳаракат қилиб, 5 та гол урди. Аммо сентябрдан буён атиги бир марта асосий таркибда майдонга тушган.
Пако «Боруссия»га қадар «Валенсия», «Хетафе» ҳамда «Барселона» клубларида тўп тепган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)