Бугун, 29 январь куни Тошкент вақти билан 14:10 атрофида Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида ер силкинишлари сезилди.
Европа—Ўртаер денгизи сейсмостанцияси маълумотларига кўра, зилзила Тожикистон ҳудудида юз берган. Зилзила эпимарказида унинг кучи 5,3 магнитудага тенг бўлган, ўчоғи 10 км чуқурликда жойлашган.
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, зилзила Тошкентдан 344 км жанубий йўналишда Тожикистон—Афғонистон чегарасида содир бўлган. Тошкент, Андижон, Гулистон, Жиззах, Самарқанд, Термиз ва Қарши шаҳарларида зилзила кучи 2 баллга, Фарғона шаҳрида эса 3 баллга тенг бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 24 январь куни ҳам Тожикистонда юз берган зилзила Ўзбекистоннинг бир неча шаҳарларида сезилганди. Ўшанда Тошкент шаҳрида зилзила кучи 2—3 баллга тенг бўлган бўлса, Фарғона шаҳрида 4 баллни ташкил этганди.
Мавзуга доир:Тошкентда ерости силкинишлари сезилди. Бу вақтда Президент прописка тизими ҳақида гапираётган эди
Изоҳ (0)