• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Янги коронавирус 80 дан ортиқ одамнинг умрига зомин бўлди. Хитойнинг жами аҳолиси 57 млн бўлган 15 та шаҳри тўлиқ ёки қисман ёпилди

    Коронавируснинг янги тури сабаб қўзғаган пневмония оқибатида 81 киши вафот этди. Вирус Хитойда пайдо бўлган, ҳозир ҳам аксарият ҳолларда айнан Хитойда тарқалмоқда, қурбонларнинг ҳаммаси хитойлик. Хитой раҳбари Си Цзиньпин 25 январь, шанба куни вируснинг тарқалиш тезлиги ошганини маълум қилиб, вазиятни оғир деб атади. Ҳозирги вақтда жаҳоннинг 10 мамлакатида 2800 дан ортиқ одамда янги турдаги пневмония хасталиги борлиги тасдиқланган, яна 5794 кишида вируснинг борлиги тахмин қилинмоқда. 51 киши эса тузалишга муваффақ бўлди.

    Фото: Meduza

    Фото: Meduza

    Вирус тарқалиши муносабати билан Хитойда жами 57 миллион аҳоли истиқомат қиладиган 15 та шаҳар тўлиқ ёки қисман ёпилди. Шунингдек, мамлакатда ёввойи ҳайвонлар савдоси вақтинча тўхтатилди (тахминларга кўра, Ухандаги денгиз маҳсулотлари бозори вируснинг бошланғич манбаси бўлган); мактаб ва университетларда Хитой Янги йил байрами муносабати билан бошланган таътил номаълум муддатга узайтирилди; Буюк Хитой деворининг бир қисми ташрифчилар учун ёпилди. Мамлакатда юз учун тиббий ниқоблар, «Мен 2020 йилги коронавирусдан омон чиқдим» ёзувли футболкалар ва 2012 йилда чиққан Plague Inc пандемия симулятори (компьютер ўйини) савдоси бир неча баробарга ошди.

    Хитойнинг Чжендин ноҳияси маъмурияти шаҳарга келиб, айнан «Ухандан келганман» деб рўйхатдан ўтмаган уханликларни излаб топишда ёрдам берганларга мукофот ваъда қилди. Мукофот пули миқдори 145 долларга тенг. Reuters’нинг ёзишича, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ушбу қарорни қўллаб-қувватлаган. «Агар сиз ўзингиз ҳақингизда маълум қилмасангиз, бошқалар сиз ҳақингизда хабар бергани учун улардан ўпкалаб юрманг. Биз ҳам яшашни истаймиз», — деб ёзган улардан бири. Айни вақтда Испания, Франция, АҚШ ва Япония ўз фуқароларини Ухандан олиб чиқиб кетишга қарор қилган (Ўзбекистон расмийлари эса Хитой Ухандан ўзбекистонликларни олиб чиқишга рад жавобини бераётганини маълум қилган эди).

    Ўзбекистонда ҳозирча коронавирус билан хасталанган бирорта ҳам бемор аниқланмади. Расмийлар чегара пунктларида назорат ҳар қачонгидан ҳам кучайтирилганини таъкидламоқда. Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов эса ватандошларни ҳатто Хитойга бормай туришга чақирди. Айни вақтда Жиззахда коронавирус тарқалгани ҳақидаги хабарлар расман рад этилди (бундай миш-мишлар тарқалишига Қозоғистондаги ўқув машғулотлари суратлари сабаб бўлган).

    Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан коронавирус бўйича эпидемик вазият барқарорлашгунга қадар Хитойга ўзбекистонлик сайёҳларни юбормаслик тўғрисида ҳам тавсия берилган. Хитойга мунтазам парвозларни амалга оширувчи «Ўзбекистон ҳаво йўллари» рейсларни тўхтатиб туриш режалари ҳақида ҳозирча маълум қилгани йўқ.

    Вирус бозорга таъсир қилмоқда. Айнан вируснинг тарқалиши кучаяётгани муносабати билан 27 январь, душанба куни нефть нархи 2 фоизга пастлади. Аввалроқ эпидемия қимматбаҳо маҳсулотлар ишлаб чиқарувчиларнинг акцияларига салбий таъсир кўрсатган, оқибатда LVMH концерни эгаси Бернар Арно жаҳоннинг энг бой одамлари рўйхатидаги пешқадамликни бой берган эди.

    Twitter’да Хитойнинг Douban киносервисидан «Чернобиль» сериали ҳақидаги ахборот ўчириб ташлангани ҳақида миш-мишлар пайдо бўлди; бунга фойдаланувчилар Хитой раҳбариятининг эпидемияга муносабатини Чернобилдаги аварияга расмийларнинг кечиккан муносабатига ўхшатгани сабаб бўлган. Бу ҳақда Гонконгдаги South China Morning Post нашри журналисти Жош Е ёзди; «Чернобиль»нинг сценарий муаллифи ва продюсери Крэйг Мейзин эса «кимдир буни тасдиқлай оладими?» деб сўради. Фойдаланувчиларнинг айримлари сериал ҳали ҳам Douban’да борлигини таъкидлаган бўлса, бошқалари бунинг аксини маълум қилди. Ҳар нима бўлганда ҳам, эпидемия бошланган Ухань шаҳрининг мери вируснинг хавфи ҳақида одамлар жуда кеч огоҳлантирилганини тан олиб, истеъфога чиқишга тайёрлигини билдирди.

    Билл ва Мелинда Гейтслар фонди янги вирусга қарши курашиш учун 10 миллион доллар хайрия қилади. Ушбу маблағнинг ярми инфекция юқиши ҳолатларини аниқлаш ва Хитойдаги беморларни даволашга, қолган ярми эса вируснинг Африкада тарқалишининг олдини олишга сарфланади.

    27.01.2020, 23:21   Изоҳ (0)   32645
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жанубий Корея Ухандан ўз фуқароларини эвакуация қилиш учун чартер рейси жўнатиши мумкин

    27.01.2020, 22:53

    Хитой телевидениеси коронавируснинг Пекиндаги биринчи қурбони ҳақида хабар берди

    27.01.2020, 22:06

    «Толибон» Афғонистонда Америка самолётини уриб туширганини маълум қилди

    27.01.2020, 21:52

    Нидерландлар бош вазири ҳукуматнинг Холокост давридаги ҳаракатлари учун яҳудийлар жамоасидан узр сўради

    27.01.2020, 17:32

    Чеченистонда Рамзон Қодиров суратларидан тайёрланган коллажга алоқадор 25 нафар одам ҳибсга олинди

    27.01.2020, 15:34

    Афғонистонда Ariana Afghan Airlines самолёти қулади. Унинг бортида 83 киши бўлган

    27.01.2020, 15:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил Мисрга 35 миллиард долларлик табиий газ сотади

    Дунё | 7 август, 16:22

    Ўзбекистонда доллар курси уч кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

    Ўзбекистон | 7 август, 16:18

    “Ливерпуль” “ПСЖ” футболчиси учун 100 млн евро тўлашга тайёр

    Спорт | 7 август, 16:07

    Франция мемориал ёдгорлик ёнида сигарет тутатган эркакнинг фуқаролигини бекор қилди

    Дунё | 7 август, 16:05

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    Лайфстайл | 7 август, 15:57

    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди

    Реклама | 7 август, 15:00

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    Ўзбекистон | 7 август, 15:45

    Ўзбекистонда йил бошидан буён 1,8 минг ҳайдовчи 100 млн сўмдан ортиқ даромад олди

    Ўзбекистон | 7 август, 15:13

    Хитой чивинлар тарқатаётган вирусга қарши дронларни ишга солди

    Дунё | 7 август, 14:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.