Тошкент вилоятининг Назарбек қишлоғидан ўтувчи темир йўл орқали ҳаракатланаётган поезднинг локомотиви ёнаётгани видеоси ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Маълум қилинишича, воқеа 25 январь, соат 14:20 атрофида электр-манёвр локомотиви VL-60 2157’нинг иккинчи машинисти кабинасида юз берган. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизмати хабар берди.
Ёнғиннинг дастлабки сабаби кабинанинг иситиш тизимидаги қисқа туташув бўлган. Ёнғин локомотив машина бўлимининг юқори кучланишли камерасига ўтмаган ва ўт ўчириш бўлинмаларининг тезкор ҳаракатлари билан тезда баратараф этилган.
Изоҳ (0)