Ўзбекистон халқ артисти, кино ва театр актёри Хайрулла Саъдиев жамоатчилик асосида Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси раисининг маслаҳатчиси этиб тайинланди, деб хабар беради ЎзА.
Хайрулла Саъдиев 1940 йили Тошкентда актёр Ҳабиб Саъдиев оиласида туғилган. Ўз фаолиятини театр саҳнасидан бошлаб, 1990 йилда СССР халқ артисти унвони билан мукофотланган. Шунингдек, 2005 йили «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланган. Унинг укаси Ёдгор Саъдиев ҳам таниқли кино ва театр актёри ва режиссёр.
Хайрулла Саъдиев меҳнат фаолиятини «5-студия» билан давом эттирмоқда. У кичик киносеварларнинг «Зумраша» журнали бадиий раҳбари ҳам ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 июлдаги ПҚ-3880 сонли «Миллий киноиндустрияни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига кўра «Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси» нодавлат нотижорат ташкилот сифатида қайта ташкил этилган эди. Унга Матёқуб Матчонов раис этиб сайланган.
Изоҳ (0)