• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Мода

    Сиёсатни ташлаб, ижодкорликни танлаган «орзулар дизайнери». Кристиан Диор ҳақида фотомақола

    Christian Dior бренди эркаклар ва аёллар учун либослар, пойабзаллар, парфюмерия ҳамда косметика маҳсулотлари, соат ва аксессуарлар билан машҳур. 21 январь — ушбу бренд асосчиси, француз дизайнери Кристиан Диор туғилган кун. У 1905 йил Франциянинг Гранвиль шаҳрида туғилган.

    Фото: Levou Zadni

    Фото: Levou Zadni

    Фақат сиёсат эмас

    Кристиан беш фарзандли оилада иккинчи бўлиб дунёга келган. Оиласи ўзига тўқ бўлгани боис у ва бошқа фарзандлар муҳтожлик нималигини билмаган. У ёшлигидан санъат ва архитектура бўйича таълим олишни истаган, лекин ота-онаси фарзандининг дипломат бўлишини хоҳлаб, уни сиёсий таълимга берган. Халқаро ҳуқуқ ва география фанларини ўзлаштириш ўрнига бўлажак кутюр вақтини музейларда ўтказган, рассомлик санъати тарихини, шунингдек, мусиқани ўрганган. Ўзини сиёсатда кўрмаган Диор таълимнинг 3-йилида ўқишни ташлаган. 1928 йилда Кристиан дўсти Жан Бонжак билан биргаликда ўзи истаганидек тасвирий санъат галереясини очган. Галерея Андре Дерен, Анри Матисс ва Пабло Пикассонинг суратларини ўз ичига олган.

    Фото: «С миру по нитке»

    Фото: «С миру по нитке»

    Фото: «С миру по нитке»

    Фото: «С миру по нитке»

    Молиявий инқироздан олиб чиққан эскизлар

    1930 йил Диор учун оғир бошланган. Акасидаги руҳий касаллик, онасининг саратон туфайли вафоти, отасининг иқтисодий инқирозга учраши уни депрессияга тушиши, буларнинг барчаси галереяни ёпишга сабаб бўлган. Вақтинча иш қидириб сарсон бўлган Кристиан ўзини турли соҳаларга уриб кўради. Турли қоқилишлар, омадсизликларга қарамай, у ўз йўлини яна ижод орқали топади. Аввалига таниқли журналлардаги эскизлардан нусха кўчириб суратлар чизади. Бора-бора у чизган суратлар мода оламидаги кишилар эътиборини тортади, Le Figaro Illustre журнали Кристиан муаллифлигида чизилган либослар ва шляпаларни чоп эта бошлайди. Иш қидришни четга суриб эскизлар кетидан кун кўрган дизайнер 1937 йилда даромади яхшилигидан шахсий турар-жой сотиб олади.

    Фото: Levou Zadni

    Фото: Levou Zadni

     

    Фото: Levou Zadni

    Фото: Levou Zadni
    Менинг туғилган куним — илк коллекциям намойиши бўлган кун  

    Кристиан Диор

    Бундан 74 йил аввал, 1946 йил 16 декабрда Диор Парижнинг Монтель кўчасида мўъжазгина модалар уйига асос солган. 1947 йилнинг февралида эса мода ихлосмандларига New Look деб номланган коллекцияни тақдим этган. Подиумда  мафтункор, нозик қадди-қоматли моделлар этак қисми кенг, бел қисми эса камар, белбоғ ва тасмалар билан нозикликни акс эттирган нафис либослар тўпламини намойиш этган. Бундай силуэт мода оламида революция бўлишига сабаб бўлди. Коллекцияда Иккинчи жаҳон уруши йилларида ҳарбий ёки меҳнат либосларида яширинган аёлларнинг нозиклиги ва жозибасига урғу берилганди. Трапеция шаклидаги пастки қисми оқшом либосидек кенг, бел қисми ингичка қилиб бичилган либосларни кийган аёл ўзини алоҳида билиб қувонса, бежирим либосдаги гўзал сарвқомат атрофидагилар кўзини икки карра кўпроқ қувонтирган. Урушнинг даҳшатидан гўзаллик нималигини унутиб қўйган инсонлар «орзулар дизайнери»нинг ишларидан эстетик завқ олган. Harper’s Bazaar журналининг бош муҳаррири Кармель Сноу эса New Look’га мода оламидаги янги қиёфа деб таъриф берган.

    Фото: «Moda Gid.ru»

    Фото: «Moda Gid.ru»

    Фото: «Moda Gid.ru»

    Фото: «Moda Gid.ru»
    Яратган либосларим — бу менинг ҳаётим. Уларда менинг ҳис-туйғуларим, бахт ва қувончим акс этади.

    Кристиан Диор

    Фото: «Moda Gid.ru»

    Фото: «Moda Gid.ru»
    Коллекциядаги энг чиройли образлардан бири Bar Suit (бар деб номланган жакет) эди. Жакет номининг бар деб аталиши, ғоянинг дизайнер ҳаёлига Plaza Athenee меҳмонхонаси барида ўтирганида келгани билан боғлиқ. 1960 йилда Bar Suit Dior модалар уйи томонидан Британиянинг «Виктория ва Альберт» музейига совға қилинган.

    Фото: BBC News/Bar Suit

    Фото: BBC News/Bar Suit

    1948 йил Нью-Йоркда модалар уйининг филиали очилади, бир йил ўтиб ушбу бренд номи билан аксессуарлар, мехлар ва сумкалар лицензияланган. Бадавлат, таниқли инсонлар, аристократлар, Голливуд юлдузлари Christian Dior мижозлари бўлган. 1952 йилда Лондонда янги филиал Christian Dior Models Limited очилади. Бир йил ўтар-ўтмас компания Мексика, Канада, Куба ва Италияда фаолиятини давом эттирган.

    Фото: Levou Zadni

    Фото: Levou Zadni
    Атир аёл ҳақида унинг дастхатидан кўра кўпроқ гапириши мумкин.

    Кристиан Диор

    Дизайнер аёллар гўзаллигини фақатгина либосда деб билмаган. Унинг фикрича, ўзини муносиб тутиш, дид ва фаросат аёлнинг асосий кўрки, лекин шунга қарамай, ташқи кўриниш ва тараладиган ифорга бефарқ бўлмаслик керак. Шу боис бўлса керак, атирга аёл образини якунловчи сўнгги чизиқ деб таъриф берган. Фикрининг тасдиғи сифатида, болаликдаги дўсти Эфтлер Луиш билан биргаликда ёқимли ифорни ўзида мужассам этган атир ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Miss Dior деб номланган атир тез орада дунёнинг турли бурчакларида талабгир бўлади. Атир Кристианнинг кичик синглиси Катринга аталган. Мадемуазель эмас, балки мисс деб аталиши эса унинг Англияга бўлган севгисидан далолат.

    Фото: BBC News

    Фото: BBC News

    Кристиан Диор 1957 йилнинг октябрида 52 ёшида юрак хуружи туфайли тўсатдан вафот этган. Унинг ўлимидан кейин компанияни шогирди  Ив Сен Лоран, кейинчалик Марк Боан, Жанфранко Ферре, Жон Галлиано, Раф Симмонс ва Мария Грация Кюри бошқарган. Ҳозирда бренднинг йиллик даромади 20 миллиард еврони, ундаги жами ишчилар сони эса 76 мингдан ортиқни ташкил этади.

    Фото: Levou Zadni

    Фото: Levou Zadni

    2017 йилда Лондондаги «Виктория ва Алберьт» музейида Кристианга бағишланган кўргазма бўлиб ўтган.«Кристиан Диор: Орзулар дизайнери» деб номланган кўргазма 2019 йил 2 февралдан 14 июлгача давом этган. 

    Фото: Fashion Network

    Фото: Fashion Network

    Фото: Fashion Network

    Фото: Fashion Network

    Мавзуга доир:

    Фото: Версаcе брендини ёқтирадиган юлдузлар

    Фотогалерея: Дизайнерларнинг чегара билмас фантазияси

    Beyonce’га кўйлак тиккан дизайнер Тошкентда ўз коллекцияси намойишини ўтказди (фото)

    Моделлар бойларга жазман бўладими? Модель қиз ҳикояси

    Йилига 22,5 миллион доллар тўланадиган модель (фото)

    22.01.2020, 20:29   Изоҳ (0)   53937
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Саудия Арабистонидаги мода намойишида подиумга моделлар ўрнига дронлар чиқди (видео)

    08.06.2018, 16:14

    Дизайнер Гулчеҳра Юнусова янги либослар тўпламини намойиш этди (фото)

    15.05.2018, 16:43

    Шаҳрисабзда модалар мавсумининг очилиши бўлиб ўтди

    22.03.2018, 16:34

    Ўзбекистонлик дизайнер Хитойдаги модалар ҳафталигида иштирок этди (фото)

    22.01.2018, 18:05

    Дунёдаги энг қулай экологик шим намойиш этилди

    21.12.2017, 15:52

    Ўзбекистонлик модельер Дубайда бўлиб ўтган мусулмонлар мода ҳафталигида иштирок этди (фото+видео)

    13.12.2017, 14:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Женнифер Лопес концертидан сўнг Арманистондаги стадион майдони яроқсиз ҳолга келди

    Спорт | 8 август, 13:49

    Сунъий интеллект ёрдамида 1 йил олдин бедарак йўқолган сайёҳ жасади топилди

    Дунё | 8 август, 13:45

    Beeline кунлик абонент тўлови бўйича Рақобат қўмитаси кўрсатмасини бажарди

    Ўзбекистон | 8 август, 13:22

    Олтин нархи янги тарихий рекорд ўрнатди

    Дунё | 8 август, 13:10

    Хитойда космик ракета синов пайтида қулаб тушди — ОАВ

    Дунё | 8 август, 12:59

    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

    Реклама | 8 август, 12:07

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    Дунё | 8 август, 12:54

    Дунёдаги ягона бўлган оқ Ferrari 250 ГТО автомобили аукционга қўйилди (фото)

    Авто | 8 август, 12:43
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.