Профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Шоҳжаҳон Эргашев (18-0, 16 КО) Тошкент вақти билан 18 январь, шанба куни навбатдаги жангини ўтказди.
Шоҳжаҳонга ушбу жангда мексикалик 29 ёшли боксчи Адриан Эстрелла (29-5, 24 КО) рақиблик қилди. Жанг 1-раундаёқ ниҳоясига етди. Эргашевнинг тана қисмига берилган кучли зарбаларидан сўнг мексикалик боксчи нокаут ҳолатига тушди. Шу тариқа Шоҳжаҳон навбатдаги ғалабасини ҳам нокаут орқали қўлга киритди.
Маълумот учун, Шоҳжаҳон Эргашев ҳозирга қадар проф боксдаги барча 18 та жангида ғалаба қозонган. 16 та жангда рақибларини нокаут эвазига таслим қилган.
Мексикалик Эстрелла эса бугунгиси билан қўшиб ҳисоблаганда проф рингда 34 та жанг ўтказиб, уларнинг 29 тасида ғолиб чиққан. 24 та жангида рақибларини нокаутга учратган. 5 та жангда (3 таси нокаут) эса мағлуб бўлган.
Изоҳ (0)