Ўзбекистон Миллий гвардияси «Қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида юридик шахслар, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва чет эл фуқаролари томонидан рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини муҳокамага қўйди.
Қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида жисмоний шахсларга бериладиган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар қуйидаги рухсатномалар ҳисобланади:
- фуқаровий қуролни, коллекциялаш учун мўлжалланган қурол ва унинг ўқ-дориларини олишга доир;
- фуқаровий қурол, мукофот қилинган қурол ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш учун мўлжалланган қурол ва унинг ўқ-дориларини реализация қилишга доир;
- фуқаровий қуролни, мукофот қилинган қуролни сақлаш ва олиб юришга доир;
- спорт ўқотар қуроли ва унинг ўқ-дориларини, оғиз қисмидаги қувват 3 жоулдан юқори ва калибри 4,5 миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик спорт қуролини, тиғли совуқ спорт ва спорт улоқтириш қуролини сақлашга доир;
- сойли стволли спорт ўқотар қуроли ва унинг ўқ-дориларини, тиғли совуқ спорт ва спорт улоқтириш қуролини, коллекциялаш учун мўлжалланган қурол ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш учун мўлжалланган қурол ва унинг ўқ-дориларини ташишга доир;
- қурол ва унинг ўқ-дориларини коллекциялашга доир;
- қурол ва унинг ўқ-дориларини кўргазмага қўйишга доир;
- фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, мукофот қилинган қурол ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш учун мўлжалланган қурол ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш учун мўлжалланган қурол ва ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришга доир;
- фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, мукофот қилинган қурол ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш учун мўлжалланган қурол ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш учун мўлжалланган қурол ва ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқишга доир;
- фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, мукофот қилинган қурол ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш учун мўлжалланган қурол ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш учун мўлжалланган қурол ва ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилишга доир.
Тиғли совуқ ов ва сигнал берувчи ов қуролини олиш, реализация қилиш, сақлаш, олиб юриш ва ташиш Миллий гвардия органлари рухсатномаларисиз овчилар жамоат бирлашмаси томонидан берилган овчилик гувоҳномаси асосида амалга оширилади.
Ўқотар ов қуроли ва оғиз қисмидаги қувват 7,5 жоулдан юқори ва калибри 4,5 миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик қуролининг ўқ-дориларини олиш, реализация қилиш, сақлаш ва олиб юриш, ташиш Миллий гвардия органлари томонидан берилган ўқ-дориларнинг тури ва калибрига мос ов қуролини сақлаш ва олиб юришга доир рухсатномаси ва овчилар жамоат бирлашмаси томонидан берилган овчилик гувоҳномаси асосида амалга оширилади.
Силлиқ стволли ўқотар ов қуролига шахсий фойдаланиш учун ишлаб чиқарилиши мумкин бўлган патронлар учун фойдаланиладиган иницияланадиган ва оловланадиган модда ва материалларни (порох, капсюллар) олиш, реализация қилиш, сақлаш, ташиш Миллий гвардия органларининг силлиқ стволли ўқотар ов қуролини сақлаш ва олиб юришга доир рухсатномаси ва овчилар жамоат бирлашмаси томонидан берилган овчилик гувоҳномаси асосида амалга оширилади.
Ўқотар ов, силлиқ стволли спорт, мукофот қилинган қурол ва унинг ўқ-дорилари, ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини ташиш Миллий гвардия органларининг қуролни сақлаш ва олиб юришга доир рухсатномаси асосида амалга оширилади.
Жўнатувчилари ёки қабул қилувчилари чет давлатларининг мудофаа вазирлиги, ички ишлар, хавфсизлик органлари, чегара қўшинлари ва бошқа ҳарбийлаштирилган давлат тузилмалари ҳарбий қисмлари бўлган фуқаровий, хизмат, коллекциялаш ва кўргазмага қўйиш учун мўлжалланган қурол ҳамда унинг ўқ-дориларини транзит қилиш махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида рухсатномалар бериш, беришни рад этиш, рухсатномаларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ҳамда уларни бекор қилиш тўғрисидаги қарорлар Миллий гвардия марказий девони, Миллий гвардиянинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари (ваколатли орган) томонидан қабул қилинади.
Рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва уни бекор қилиш суд қарори асосида ҳам амалга оширилиши мумкин.
Рухсатномалар Миллий гвардиянинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари томонидан берилади, ушбу банднинг тўртинчи хатбошисида назарда тутилган рухсатномалар бундан мустасно.
Фуқаровий, мукофот қилинган, коллекциялаш ва кўргазмага қўйиш учун мўлжалланган қурол ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, Ўзбекистон ҳудудидан олиб чиқиш, Ўзбекистон ҳудуди орқали транзит қилишга, сойли стволли ўқотар қуролини, шу жумладан комбинацияланган ўқотар қуролни, шунингдек оғиз қисмидаги қувват олтмиш беш жоулдан юқори ва калибри тўққиз миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик ов қуролини олишга доир рухсатномалар Миллий гвардия марказий девони томонидан берилади.
Қуйидагилар қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида ҳаракатларни бажариш ва (ёки) фаолиятни амалга ошириш учун рухсат беришга доир талаблар ва шартлар ҳисобланади:
а) қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи, жамоат тартиби ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги қонунчиликка риоя қилиш;
б) қурол ва унинг ўқ-дорилари бут сақланиши, сақлаш хавфсизлигини ва мақсадли фойдаланилишини таъминлаш ҳамда улардан бегона шахслар фойдаланишини истисно этишга қаратилган чораларни кўриш;
в) қуйидагилар муомаласи соҳасида ҳаракатларни бажариш ва (ёки) фаолиятни амалга оширишга йўл қўймаслик:
«Қурол тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9 ва 19-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомаласи тақиқланган фуқаровий ва мукофот қилинган қурол ва унинг ўқ-дорилари;
шикастловчи таъсири радиоактив нурланиш, кимёвий ва биологик (бактериологик) омиллардан фойдаланишга ёки электромагнит, нур, иссиқлик, инфратовуш, ултратовуш нурланишдан фойдаланишга асосланган коллекциялаш ва кўргазмага қўйиш учун мўлжалланган қурол ҳамда унинг ўқ-дорилари;
г) рухсатномада кўрсатилган қурол ва унинг ўқ-дорилари доирасида ва уларга оид ҳаракатларни шахсан бажариш ва (ёки) фаолиятни шахсан амалга ошириш;
д) аризачининг йигирма бир ёшга (фуқаровий ов, коллекциялаш ва кўргазмага қўйиш учун мўлжалланган қурол ва унинг ўқ-дориларига эгалик қилиш учун) ва ўн саккиз ёшга (фуқаровий спорт қуроли ва унинг ўқ-дорилари, ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролига эгалик қилиш учун) етган бўлиши;
э) аризачининг доимий яшаш жойига эга бўлиши ҳамда «Қурол тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 13-моддаси тўққизинчи қисмининг учинчи, бешинчи, олтинчи, саккизинчи, тўққизинчи, ўнинчи ва ўн биринчи хатбошиларида назарда тутилган асосларнинг мавжуд эмаслиги;
ж) жамоат тартибига, бошқарувнинг белгиланган тартибига тажовуз қилувчи ҳуқуқбузарликларни содир этганлик, баданга енгил шикаст етказганлик ва гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп моддаларни оз миқдорда ғайриқонуний равишда тайёрлаганлик, олганлик, сақлаганлик, ташиганлик ёки жўнатганлик учун бир йил давомида такроран маъмурий жавобгарликка тортилмаганлиги (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар бундан мустасно);
з) ов қоидаларини бузганлик учун бир йил давомида такроран маъмурий жавобгарликка тортилмаганлиги (фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларига эгалик қилиш учун);
и) овчилар жамоат бирлашмасида (ов қуроли учун) ва отиш спорти соҳасидаги фаолият билан шуғулланувчи юридик шахсларда (спорт қуроли учун) қурол билан хавфсиз муомалада бўлиш қоидаларига оид билимларининг текширувидан, шунингдек қуролга эгалик қилишга қарши кўрсатмалар мавжуд эмаслиги тўғрисидаги тиббий текширувдан ўтиши (қурол билан мукофотланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар бундан мустасно);
к) доимий яшаш жойи ўзгарган тақдирда, янги доимий яшаш жойи бўйича прописка қилинган кундан эътиборан ўн кун муддат ичида тегишли ваколатли органга ўзига тегишли фуқаровий қуролни қайта рўйхатдан ўтказиш чораларини кўриш;
л) қурол ва унинг ўқ-дориларини олиш, коллекциялаш ёки кўргазмага қўйишга доир рухсатноманинг муддатини узайтириш учун зарур бўлган ҳужжатларни рухсатноманинг амал қилиш муддати тугашидан камида ўттиз иш кунидан олдин, бошқа турдаги рухсатномалар муддатини узайтириш учун зарур бўлган ҳужжатларни уларнинг муддатлари тугашидан камида ўн иш кунидан олдин ваколатли органга тақдим этиш;
м) амал қилишини тугатиш ёки бекор қилиш учун асос бўлган ҳолатлар юзага келгандан кейин қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида рухсатномаларни ўн кунлик муддатда ваколатли органга қайтариш;
н) қурол тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг талабларига риоя этилишини текшириш учун Миллий гвардия органлари ходимларининг қурол ва унинг ўқ-дорилари сақланадиган жойларга соат 6-00 дан 22-00 гача монеликсиз киришини таъминлаш, танишиб чиқиш учун уларга зарур ҳужжатларни тақдим этиш;
Қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида ҳаракатларни бажариш ва (ёки) муайян фаолиятни амалга оширишда рухсат беришга доир қўшимча талаблар ва шартларга қуйидагилар киради:
а) фуқаровий қурол, коллекциялаш учун мўлжалланган қурол ва унинг ўқ-дориларини олиш бўйича:
- Ўзбекистон ҳудудида қурол ва унинг ўқ-дориларини фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар орқали сотиб олиш;
- қурол ва унинг ўқ-дориларини олгандан сўнг ўн кунлик муддатда уларни сақлаш ва олиб юриш, коллекциялаш ёки кўргазмага қўйишга доир рухсатномаларни расмийлаштириш (қурол ва унинг ўқ-дориларини рўйхатдан ўтказиш) учун зарур бўлган ҳужжатларни ваколатли органга тақдим этиш;
- Ўзбекистон ҳудудида қурол ва унинг ўқ-дориларини фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар орқали реализация қилиш;
- қурол ва унинг ўқ-дориларини реализация қилгандан сўнг ўн кунлик муддатда уларни сақлаш ва олиб юриш, коллекциялаш ёки кўргазмага қўйишга доир рухсатномага ўзгартиришлар киритиш учун тегишли ҳужжатларни (қисман реализация қилинганда), шунингдек қурол ва унинг ўқ-дориларини сақлаш ва олиб юриш, коллекциялаш ёки кўргазмага қўйишга доир рухсатноманинг аслини (тўлиқ реализация қилинганда) ваколатли органга тақдим этиш;
- ўқотар ов қуроли, оғиз қисмидаги қувват 7,5 жоулдан юқори ва калибри 4,5 миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик ов қуроли, сигнал берувчи қурол ва унинг ўқдорилари, тиғли совуқ ов қуроли, коллекциялаш ва мукофот қилинган қурол ҳамда унинг ўқ-дориларини доимий яшаш жойида қулфланадиган сейфларда ёки металл шкафларда сақлаш;
- коллекциялаш учун мўлжалланган қурол ва унинг ўқ-дориларини Миллий гвардия органларининг техник қўриқлаш пультига уланган қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси билан жиҳозланган хоналарда сақлаш;
- оғиз қисмидаги қувват 3 жоулдан юқори ва калибри 4,5 миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик спорт қуролини, тиғли совуқ спорт қуролини ва спорт улоқтириш қуролини спорт (ўқ отиш) обектлари ҳудудидаги жиҳозланган қуролхоналаридаги қулфланадиган сейфларда ёки металл шкафларда сақлаш;
- қуролни сейфларда ёки металл шкафларда, унинг ўқ-дориларини эса – ушбу сейфлар ёки шкафлар ичидаги қулфланадиган алоҳида қисмида (бўлинмасида) ёки алоҳида қулфланадиган сейфларда ёхуд металл шкафларда сақлаш;
- қуролни жилдларда, қинларда ёки махсус (мослаштирилган) ғилофларда ўқи чиқариб олинган ҳолатда ўқ-дориларидан алоҳида ташиш;
- бегона шахсларнинг тўғридан-тўғри кўриши ва уларни эркин олиши имкониятини истисно этадиган шароитларда ташиш;
- ўн донадан кўп миқдордаги ўқотар қурол ёки унинг беш юз донадан ортиқ миқдордаги ўқ-дорилари туркуми ташилаётган йўлда Миллий гвардия органлари ёки идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати (автомобиль транспортида ташишда), «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан (темирйўл транспортида ташишда) кузатиб борилишини таъминлаш;
- қурол ва унинг ўқ-дориларини кўргазмага биноларини ижара олиш (улар ўз эгалигида бўлмаганда), қуролни ва унинг ўқ-дориларини кўргазмага қўйиш тартиби, қурол ва уларнинг бут сақланишини таъминлаш бўйича шартномаларни тузиш;
- кўргазмани ёнғинга қарши автоматика ва қўриқлашнинг муҳандислик-техник ва видеокузатув воситалари ҳамда Миллий гвардия органлари техник қўриқлаш пультига уланган қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситалари билан жиҳозланган стационар турдаги бино ва иншоотларда ташкил этиш;
- кўргазмага (шу жумладан, чет эллик иштирокчилар томонидан) қўйилган қурол ва унинг ўқ-дориларини бут сақланиши, сақлаш хавфсизлигини таъминлаш, қурол ва унинг ўқ-дорилари жойлаштирилган ва сақланадиган жойларга бегона шахсларнинг рухсатсиз киришини олдини олишга қаратилган чораларни кўриш;
- кўргазмага қўйиш режаларини ва экспозицияларни жойлаштириш схемаларини ишлаб чиқиб, кўргазма ўтказиш жойидаги Миллий гвардия органига келишиш учун тақдим этиш;
- қурол ва унинг ўқ-дориларини бошқа предметлар билан бирга кўргазмага қўймаслик, қуролни ишлаб чиқариш, унга техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш мўлжалланган қурилмалар ва асбоблар, спорт, ов ва балиқ овлаш ашёлари ҳамда қуролнинг эҳтиёт қисмлари, шунингдек тарихий-маданий кўргазмалар экспонатлари бундан мустасно;
- қуролни ва унинг ўқ-дориларини музейбоп тарзда кўргазмага қўйишни уларни Миллий гвардия органларининг техник-қўриқлаш пультига уланган қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситалари билан жиҳозлаш ёпиқ (қулфланадиган) витрина ва стендларда амалга ошириш;
- қуролни ва унинг ўқ-дориларини бут ва хавфсиз сақланишини таъминлаш, улар жойлаштириладиган ва сақланадиган жойларга бегона шахслар киришини истисно этиш;
- қуролнинг ўқ-дориларини ўқсизлантирилган холда кўргазмага қўйиш;
- кўргазманинг чет эллик иштирокчилари учун уларга тегишли қурол ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб ташишга доир Ўзбекистон Миллий гвардияси рухсатномаларини олиш, уларни ташиш, кўргазма ўтказилаётган обект ҳудудида уларни қабул қилиш ва жойлаштириш бўйича чораларни кўриш (чет эллик иштирокчиларнинг олиб кирилаётган қурол ва унинг ўқ-дориларини кўргазмага қўйишда);
- ушбу банднинг «г» кичик бандида кўрсатилган талабларга риоя қилиш;
- Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилган ов ва спорт қуроли ва унинг фойдаланилмаган ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш учун мўлжалланган қурол ва унинг ўқ-дориларини ов тўғрисидаги шартномада, спорт мусобақаларида қатнашиш ёки кўргазмага қўйиш учун таклифномаларда белгиланган муддатларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш (Ўзбекистон ҳудудида вақтинча турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун);
- Ўзбекистонда олинган фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини улар олинган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун);
- транзит қилинадиган қурол ва унинг ўқ-дориларини жўнатувчи давлат ҳудудидан олиб чиқиш ва қабул қилувчи давлат ҳудудига олиб кириш ҳуқуқини берувчи рухсатномаларни тақдим этиш;
- ушбу банднинг «г» кичик банди иккинчи ва учинчи хатбошисида кўрсатилган талабларга риоя қилиш;
- ўн донадан кўп миқдордаги ўқотар қурол ёки унинг беш юз донадан ортиқ миқдордаги ўқ-дорилари туркуми ташилаётган йўлда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмалари (автомобиль транспортида ташишда) ёки «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан (темирйўл транспортида ташишда) кузатиб борилишини таъминлаш.
Низомнинг 10-иловасидаги шаклга мувофиқ рухсатнома бериш тўғрисида қуйидагилар кўрсатилган ариза:
- фамилияси, исми, отасининг исми, фуқаролиги, паспорт (яшаш гувоҳномаси) серияси ва рақами, туғилган санаси ва жойи, доимий яшаш манзили, мурожаат учун телефон рақамлари;
- аризачининг бажармоқчи ва (ёки) амалга оширмоқчи бўлган ҳаракати ва (ёки) муайян фаолияти учун рухсатнома олишдан мақсади, ҳаракатни бажариш ва (ёки) фаолиятни амалга оширишга дахлдор қурол (тури, хили, модели ва калибри) ва унинг ўқ-дорилари (тури, калибри) тўғрисида маълумот;
- қурол ва унинг ўқ-дориларни жойлаштириш, сақлаш жойи;
- ҳаракатни бажариш ва (ёки) фаолиятни амалга ошириш учун тахминий муддат (зарур бўлганда).
а) фуқаровий ва коллекциялаш учун мўлжалланган қурол ҳамда унинг ўқ-дорилари реализация қилишда – реализация қилиш режалаштирилаётган фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахснинг номи ва манзили тўғрисида маълумотлар;
б) ўқотар спорт қуроли ва унинг ўқ-дорилари, оғиз қисмидаги қувват 3 жоулдан юқори ва калибри 4,5 миллиметрдан ортиқ пневматик спорт қуроли ва унинг ўқ-дорилари, тиғли совуқ спорт ва спорт улоқтириш қуролини сақлашда – спорт (ўқ отиш) обектининг номи ва жойлашган жойи тўғрисида маълумотлар;
в) сойли стволли ўқотар спорт қуроли ва унинг ўқ-дорилари, тиғли совуқ спорт ва спорт улоқтириш қуролини ташишда – спорт мусобақалари ва ўқув-машқ йиғинлари ташкилотчиси ва ўтказиш жойи, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб ташиш йўналиши, фойдаланиладиган транспорт тури (автомобиль транспортида ташишда – ташиш учун жалб қилинган транспорт воситаларининг русуми ва рўйхатдан ўтган давлат белгилари) тўғрисидаги маълумотлар;
г) қурол ва унинг ўқ-дориларини кўргазмага қўйишда – кўргазмага жойи, шунингдек ҳар куни кўргазма иш вақти тугагач қурол ва унинг ўқ-дориларини топшириш учун улар бут сақланишини таъминлайдиган қуролхона тўғрисидаги маълумотлар (кўргазмага қўйиш учун мўлжалланган қурол ва унинг ўқ-дорилари очиқ витрина ва стендларга жойланган холларда);
д) фуқаровий, коллекциялаш ва кўргазмага қўйиш учун мўлжалланган қурол ҳамда унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш, Ўзбекистон ҳудуди орқали транзит қилишда — Ўзбекистон ҳудудига кириш, Ўзбекистон ҳудудидан чиқиш жойлари, жўнатувчи ва қабул қилувчи давлатлар, Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб ташиш йўналиши, фойдаланиладиган транспорт тури (автомобиль транспортида ташишда – транспорт воситаларининг русуми ва рўйхатдан ўтган давлат белгилари), олиб киришнинг (олиб чиқиш, транзит) тахминий вақти, шунингдек транзит иштирокчилари – давлатлар ҳудуди бўйлаб ҳаракатланишнинг тахминий йўналиши тўғрисидаги маълумотлар (транзит қилишда).
Изоҳ (0)