Тошкентда 18 январь куни бўлиб ўтган ЎзЛиДеП Сиёсий кенгашининг мажлисида чиқиш қилган Ўзбекистон бош вазир Абдулла Арипов ҳукуматнинг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракатлар дастурини тақдим этди.
Ариповнинг таъкидлашича, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини амалга ошириш, импортни қисқартириш ва экспортни кенгайтириш масалалари ҳукуматнинг асосий эътиборида бўлади.
Бу йўналишда 2020—2021 йилларда 3 937 та маҳаллийлаштириш лойиҳалари амалга оширилиши ва 5,7 миллиард долларга тенг импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши кутилмоқда.
Экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва экспортёр корхоналарни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар натижасида 2020 йилда 20,2 миллиард долларга тенг маҳсулот ва хизматлар экспорт қилинади.
Изоҳ (0)