Таиланд мезбонлик қилаётган U23 Осиё чемпионатининг D гуруҳи вакиллари 13 январь, душанба куни 2-тур ўйинларини ўтказди.
Бирлашган Араб Амирликлари олимпия терма жамоаси КХДР билан баҳс юритди. Халифа ал-Ҳаммади ва Зойид ал-Амирининг голлари арабларга ғалаба келтирди. Шимолий кореяликлар эса плей-офф босқичига йўлланма олиш имкониятидан маҳрум бўлди.
Иккинчи учрашувда Иордания ва Вьетнам олимпиячилари нурсиз дуранга имзо чекди. Бу билан шарқий Осиё вакиллари сўнгги тур олдидан гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди.
Шу тариқа гуруҳда БАА ва Иордания 4 очкодан жамғарган ҳолда пешқадамлик қилмоқда. Вьетнамда 2 очко мавжуд, КХДР эса бирорта очко тўплай олмади.
U23 ОЧ—2020
2-тур баҳслари
13 январь, душанба
D гуруҳи
БАА — КХДР 2:0
Голлар: 1:0 — 17 Халифа ал-Ҳаммади, 2:0 — 30 Зойид ал-АмириИордания 0:0 Вьетнам
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)