• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Умра бу саёҳат эмас, ибодат эканини унутманг!». Дин ишлари бўйича қўмита Ҳаж ва Умра монополияси ҳақидаги эътирозларга муносабат билдирди

    Сўнгги вақтларда интернет сайтлари, ижтимоий тармоқ саҳифаларида Ҳаж ва Умра сафарларига оид «Ноинсофлар касофати», «Ҳажга қачон боришингизни биласизми ёхуд яна монополия ҳақида...», «Rixos tour» раҳбари Ҳаж ва Умра монополияси ҳақида...» сарлавҳали мақола ва материаллар эълон қилинди.

    Фото: UzNews

    Фото: UzNews

    Шунингдек, турли айланма йўллар орқали Умра сафарига кетиб, у ерда қаровсиз қолган, саргардон бўлиб машаққат ва изтироб чекаётган фуқароларимизнинг аянчли ҳолатлари акс этган видеолавҳалар ҳам тарқалди. Мазкур видеолавҳаларнинг изоҳида ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан турли фикрлар билдирилди. Аксарият фойдаланувчилар ҳукумат кўмагида ташкил этилаётган Умра тадбири орқали борилганда, бу каби сарсон-саргардонлик ҳолати юза келмаслигини таъкидлаган.

    Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ижтимоий тармоқларда эълон қилинган ушбу мақолалар ва уларнинг изоҳида қолдирилган шарҳларга муносабат билдирди.

    «Зиёратчиларимиз учун Макка ва Мадина шаҳарларда яратилган шарт-шароитлар ва бошқа қулайликлар ҳақида кўп гапирилди. Бу ҳақида яна тўхталмоқчи эмасмиз, қизиққан инсонлар, хусусан, мақола муаллифлари Ўзбекистон Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича жамоатчилик кенгашининг расмий Телеграм каналига кириб (@hajumrauz) батафсил маълумот олишлари мумкин. Шундагина ҳар хил гап-сўз қилмасдан, асл ҳолатни ўз кўзлари билан кўриб, даъволари асоссиз эканини англайдилар, деган умиддамиз», — дейилади муносабатда.

    Таъкилданишича, қолдирилган айрим шарҳларда ҳозирда умрага бораётган зиёратчиларимиз «Масжидул ҳарамдан» 4—5 км узоқликда яшаётгани айтилган, бунга жавобан, Дин ишлари бўйича қўмита зиёратчилар Мадина шаҳрида «Масжидун Набавий»нинг шундоққина ёнида, атиги 50 метр узоқликда жойлашган 5 юлдузли «Пулман Зам-зам», Макка шаҳрида «Масжидул ҳарам»дан 4—5 километр узоқда эмас, аксинча 600—650 метр масофада жойлашган 4 юлдузли «Аброж ал-Кисва» меҳмонхонасида истиқомат қилаётганини айтиб ўтган.

    «Ҳурматли мақола муаллифлари! Умра бу саёҳат эмас, ибодат эканини унутманг! Бу диний ибодатда асосий масала одамларни жўнатиб, пулини санаб олиш эмас, уларнинг хавфсизлиги ва дин амалларининг мукаммаллигидир.

    Шу мақсадда ҳукумат кўмагида ташкил этилаётган сафарда зиёратчиларимизнинг Умра амаллари бекаму кўст, барча арконлари билан тўлиқ бажарилиши учун билимли, малакали, тажрибали диний соҳа ходимларидан иборат гуруҳ раҳбарлари (элликбошилар) бириктирилади», — дейилади муносабатда.

    Аввалроқ Андижондаги турфирма томонидан Умра зиёратига жўнатилган 14 нафар ўзбекистонликнинг визаси сохта бўлиб чиққани, Саудия Арабистони ҳукумати томонидан уларнинг визаси бекор қилиниб, мамлакатдан депортация қилингани ҳақида хабар берилган эди. Қўмита баёнотида айтилишича, бу каби ҳолатлар тез-тез учрамоқда, Саудияда оғир аҳволда, машаққат чекиб, кўз ёш тўккан юртдошларимизнинг ҳасратлари акс этган фото ва видеолавҳалар ҳам тақдим этилмоқда.

    «Мўмай даромад топиш илинжида фуқароларимизни сарсон қилаётган, мукаммал Умра ибодатини эмас, фақатгина нафсини ўйлаётганлар ҳеч нарсадан тап тортмаётгани, Умра сафарини ҳукумат ёрдамида расмий, хавфсиз ва ишончли ташкил этаётган Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Дин ишлари бўйича қўмитани «монопол» деб айблаётганлар одамларни чалғитиб, алдовлар билан уларнинг ишончига кириб, чув тушираётгани ачинарли ҳол, албатта!

    Аслида, минглаб фуқароларимиз ҳукумат ёрдамида ташкил этилаётган Умра сафарига қийинчиликсиз, хавфсиз бориб келишмоқда. Бу ҳақиқатни бутун халқимиз билади, эътироф этади ва ташкилотчиларга раҳматлар айтишмоқда, бу ҳеч кимга сир эмас», — деб таъкидланган қўмита муносабатида.

    Шунингдек, мақолалардан биридаги «Аввал ‘Умра’, энди ‘Умра+’ ҳам монопол бўладими?» деган саволга ҳам тўхталиб ўтилган.

    Қайд этилишича, Дин ишлари бўйича қўмита ёки Ўзбекистон мусулмонлари идораси «Умра+» дастурини амалга оширишга кўмаклашади. Бу фаолият билан бевосита тадбиркорлик субъектлари, жумладан, турфирмалар ва компаниялар шуғулланади.

    Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси — хорижий давлат делегациялари, хорижий ва маҳаллий ОАВлари, нуфузли дин арбоблари, жумладан, саёҳат агентликларининг мурожаатлари асосида Ўзбекистондаги зиёрат маршрутларида жойлашган объектларга хорижий сайёҳларнинг зиёратларини намунали ташкил этишда яқиндан ёрдам беради. Ҳозирга қадар ўнлаб ўзбекистонлик туроператорларнинг шу каби мурожаатлари асосида Ўзбекистонга зиёратлар намунали ташкил этилмоқда.

    Шунингдек, таъкидланишича, «Vest Travel» сайёҳлик фирмаси ҳам Ўзбекистонга сайёҳларни олиб келиш ёки «Умра+» дастурида эркин равишда авиачипталарни сотиб олиши Ўзбекистонда барча сайёҳлик тадбирларини ташкил этиши мумкин, бу борада қўмита яқиндан ёрдам беради. Истаган саёҳат агентлиги ушбу йўналишда «Умра+» зиёратчилари учун авиачипталарни Uzbekistan airways АЖга мурожаат қилган ҳолда эркин харид қилиши мумкинлигини ҳам эслатиб ўтган. Бу борада Дин ишлари бўйича қўмита ваколат доирасида доимо ҳамкорликка тайёр эканлигини билдирган.

    11.01.2020, 12:30   Изоҳ (0)   38859
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ая, мени уйимизга олиб кетинг». Мурувват уйидан репортаж

    11.01.2020, 12:05

    «Қашқадарё ҳокими буйруғи» билан қўйларни сўйганлар жазоланди

    11.01.2020, 10:56

    Ўзбекистонда водород пероксидини ишлаб чиқарувчи завод қурилади

    11.01.2020, 10:49

    «Ченду—Тошкент—Ченду» чартер рейсининг илк парвози амалга оширилди (фото)

    11.01.2020, 10:24

    Бухоро, Самарқанд ва Тошкентда зиёрат туризми ҳафталиги ўтказилади

    11.01.2020, 09:42

    Самарқандда дабдабали тўй қилганларга нисбатан жазо чоралари кўрилмоқда (видео)

    11.01.2020, 09:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда амалдор аэропорт ходимлари юк ҳақини тўлашни сўрагани учун уларнинг суякларини синдирди (видео)

    Дунё | 5 август, 00:10

    Британия ноқонуний миграцияга қарши курашиш учун 132 млн доллар ажратади

    Дунё | 4 август, 23:50

    Ал-Ақсо масжидига бостириб кириш барча мусулмонларга қарши қилинган таҳдиддир — Фаластин ҳукумати

    Дунё | 4 август, 23:40

    Андижонда фуқаро хонадонида ноқонуний “газ бункери” аниқланди

    Ўзбекистон | 4 август, 23:30

    Тошкент вилоятида ёш ўқитувчилар учун 45 кунлик интенсив курс якунланди

    Ўзбекистон | 4 август, 23:21

    Apple Siri ишлаб чиқувчилар жамоасини қайта тузишга ва ChatGPT’га рақобатчи яратишга қарор қилди

    Дунё | 4 август, 23:10

    Ўзбекистонда бир йилга мўлжалланган газ субсидияси олти ойда тўлаб бўлинди

    Иқтисодиёт | 4 август, 23:00

    “Манчестер Юнайтед” Винисиус учун “Реал”га 200 млн евро таклиф қилишга тайёр

    Спорт | 4 август, 23:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.