• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12760.21
    • RUB160.08
    • EUR14704.87
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    У юрмасди, гапирмасди, лекин ўйларди ва ёзарди. Стивен Хокингнинг қисқача тарихи

    1942 йил 8 январда Буюк Британиянинг машҳур Оксфорд шаҳрида Стивен Уильям Хокинг дунёга келди. Замонамизнинг энг буюк олимининг таваллуд куни муносабати билан «Дарё» колумнисти, астрофизик олим Пўлат Тожимуродов унинг мероси ҳақида фикр юритади.

    Оксфорд Хокинг туғилган ердир. У нафақат Британия, балки бутун жаҳонда энг машҳур илм масканларидан бири жойлашган шаҳар эканини билган киши буни тақдир ишораси деб ўйламай иложи йўқ. Ҳозирги кунда биз Хокингни замонамизнинг энг илғор назариётчи физикларидан бири сифатида эътироф этамиз. У 30 дан ортиқ нуфузли мукофотлар соҳиби, ўнлаб илмий ва илмий-оммабоп китоблар муаллифи ва бир неча академияларнинг аъзоси эди.

    Фото: «Vesti.ru»

    Фото: «Vesti.ru»

    1962 йилда Хокинг Оксфорд университети бакалавриатини битирди, бир йил сўнг эса унда ёнбош амиотроф синдром аломатлари аниқланди. Кейинчалик шу хасталик туфайли Стивен шол бўлиб қолди. Ташхис қўйилган пайт шифокорлар Стивеннинг икки ярим йил умри қолганини айтди. Олимнинг айтишича, эрта ўлим ҳақидаги фикрлар унга ҳаёт яшашга лойиқ эканини кўрсатиб берган. У илмий изланишларини давом эттириб, 1965 йили Кембриж университетига ишга кириб, 1966 йили PhD илмий даражасини олди. Кейинги йилларда бир неча илмий муассасаларда турли лавозимларда ишлади. 1974 йили Лондон қироллик жамиятининг (Буюк Британия «фанлар академияси») энг ёш аъзосига айланди. 1979 йилда у Кембриж университети Лукас кафедрасининг математика профессори лавозимини эгаллаб, 2009 йилгача шу лавозимда қолди. Стивеннинг айтишича, у ўрта мактабдан кейин математик таълим олмаган, Оксфордда дарс беришнинг биринчи йилида талабаларга ўргатадиган мавзуларини улардан 2 ҳафта олдин ўқиб ўзлаштириб борган.

    60 йиллар охирида Хокингнинг хасталиги у шол бўлишига олиб келди ва у ногиронлар аравачасида юра бошлади. 1985 йили ўпка яллиғланишига дучор бўлган Хокинг трахеостомия муолажасига учраб, гапира олмай қолди. Хокингнинг механик дўстлари унинг ўриндиғига нутқни синтезловчи компьютер ўрнатиб берди. Компьютер аввалига олимнинг ўнг қўлидаги кўрсаткич бармоғи, кейинчалик эса юзининг рўпарасига ўрнатилган датчик орқали мимик мушакнинг ҳаракатлари орқали бошқарилган. Синтезланган овоз американча аксентга эга бўлган, лекин Хокинг уни алмаштиришни хоҳламаган, ва кейинчалик ҳатто уни муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимоялаб олган.

    Оғир касалликка қарамай, Хокинг жуда меҳнаткаш ва фаол одам эди. Қора туйнукларга термодинамикани қўллаш, квант космологияси, релятивистик астрофизика соҳаларида унинг ҳиссаси беқиёс. 1975 йилда у замонавий астрофизикадаги энг интуицияга зид ғоялардан бири – қора туйнуклар квант жараёнлар туфайли «буғланиши», яъни ютиб олган энергиясини махсус нурланиш орқали атроф оламга қайтариб бериши мумкинлигини назарий асослаб берди. Бу нурланиш олимнинг шарафига Хокинг нурланиши деб номланди. 2019 йилнинг 9 январида, олимнинг туғилган кунидан бир кунгина сўнг исроиллик физиклар лаборатория шароитида мажбурий Хокинг нурланиши ҳосил қилинганини хабар қилди. Хокингнинг бу ғояси замонавий физиканинг катта муаммоларидан бири бўлмиш ахборот парадоксини келтириб чиқарди.

    Келинг, унинг бу зиддиятли ғоясида тўхталиб ўтамиз. Умумий нисбийлик назариясига кўра, массаси Оппенгеймер–Волков чегараси деб аталувчи миқдордан (2,16 Қуёш массаси) катта бўлган юлдуз қарида термоядро реакциялари тўхтагач, у ўз оғирлиги таъсирида тўхтовсиз сиқила бошлайди, ва охир-оқибат қора туйнук деб аталувчи экзотик объектга айланади. У фазодаги шундай бир соҳаки, унинг ичидан ҳеч нима, ҳаттоки ёруғлик чиқиб кета олмайди. Бу соҳанинг чегараси ҳодисалар горизонти деб аталади. Қора туйнуклар чиндан ҳам мавжудлигининг бир неча билвосита исботи аввалдан мавжуд эди, ўтган йили эса бутун жаҳон ўта массив қора туйнукнинг горизонти яқинидаги модда нурланишининг илк фотосуратини кўришга муяссар бўлди.

    Назария айтишича, қора туйнукнинг ҳолати ва параметрлари унинг айнан нимадан, қандай юлдуздан ҳосил бўлишига боғлиқ эмас. Қўпол қилиб айтганда, қора туйнукни юлдузни сиқиб яратасизми ёки худди шундай массали эски газеталарни сиқибми, аҳамияти йўқ, натижа бир хил. Иккинчи асосий физик назария – квант механикаси асосида ахборот йўқ бўлиб кетмаслиги тамойилига асосланади. Яъни, содда тил билан айтганда, ҳар қандай жараённинг натижасига қараб ушбу жараён нимадан содир бўлганини била олишимиз мумкин. Қора туйнукларнинг «бир хиллиги» бунга зиддек туюлади, лекин қора туйнукдан ҳеч нима чиқиб кета олмаслиги масалани ҳал қилади – қора туйнукни ҳосил қилган модда ҳақидаги ахборот ҳеч қаерга йўқ бўлмади, у шунчаки туйнукнинг ҳодисалар горизонти остида «яшириниб» ётибди ва чиқиб кета олмайди.

    Хокинг квант назариясининг хулосаларидан бири бўлган жараён – бўшлиқда зарра ва антизарра жуфтликлари туғилишини ҳодисалар горизонти яқинида қандай рўй беришини ўрганган. Агар бу жараён горизонтга жуда яқин рўй берса, жуфтликдаги заррачаларнинг бири горизонт остида пайдо бўлади (ёки у ерга қулаб тушади), иккинчиси эса қора туйнук яқинини тарк этиб, бунда қора туйнук энергиясининг бир қисмини олиб кетади. Четдан қараганда қора туйнук гўёки ўзидан зарралар оқими чиқариб, «буғланаётгандек» кўринади. Охир-оқибат бундай нурланиш натижасида қора туйнук йўқ бўлиб кетади. Нурланишнинг характеристикалари фақат қора туйнукнинг ўлчамига боғлиқ бўлиб, у ҳеч қандай ахборот ташимайди. Лекин ундай бўлса, горизонт остида яширинган, қора туйнукни ташкил қилган модда тўғрисидаги ахборот изсиз йўқ бўлиб кетади. Бу эса квант физикасига мутлақо зид.

    Бу парадокс замонавий физикадаги энг узоқ сақланаётган зиддиятлардан бири. Олимларнинг ўйлашича, у ўз ечимини фақатгина квант гравитация назарияси ишлаб чиқилгандан кейингина топади.

    Фанда саволларнинг жавобидан-да шу жавоб яратган янги саволлар муҳимроқ. Кўп масалаларни ҳал қилган олимлар каби янги муҳим ва қизиқ масалаларни қўйган олимлар ҳам ўз мартабасига эга. Бу нуқтаи назардан қараганда, Хокинг ҳар иккала томондан буюк олим бўлган.

    Стивен Хокинг атеист бўлган, динлар ва илоҳиётга ишонмаган. У сўл қанот сиёсий қарашларга эга бўлиб, Британияда лейбористларни қўллаб-қувватлаган. Сиёсий қарашлари туфайли рицарлик унвонидан воз кечган. Вьетнам ва Ироқдаги урушларга қарши тадбирларда қатнашган, Фаластин борасидаги сиёсатдан норозилиги туфайли Исроилдаги конференцияда қатнашмаган. Ядровий қуролсизлантириш, иқлим ўзгаришларига қарши кураш тарафдори бўлган. Умрининг сўнгги йилларида Буюк Британияда соғлиқни сақлаш тижорийлашувига қарши курашган. Шунингдек, Хокинг сунъий интеллект технологиялари ривожига қарши бўлган.

    Олим фанни оммавийлаштириш йўлида ҳам кўп ишлар қилган. Илм-фанга қизиқувчилар орасида унинг «Вақтнинг қисқача тарихи» китоби тўғрисида эшитмаган киши бўлмаса керак. Хокингнинг ўзи айтишича, «менинг физика тўғрисидаги китобларим Мадоннанинг жинсий алоқа тўғрисидаги китобларидан-да кўпроқ сотилган».

    Хокинг 2018 йилнинг 14 март кунида ўз уйида касаллигининг оғирлашиши туфайли оламдан ўтди. Уни кремация қилиб, хокини Лондоннинг Вестминстер аббатлигида дафн қилишди.

    Британиянинг бошқа буюк фарзанди Уильям Шекспирнинг Ҳамлети қуйидаги сатрларни айтади:

    Ё ҳаёт, ё мамот: масала шундоқ.

    Жоизмикин ул жобир-у жаббор фалакнинг

    Жафосига ҳар дақиқа чидаса юрак?

    Ё балолар денгизига кўндаланг бўлиб,

    Койишлар-у ташвишларга чек қўймоқ керак?

    Стивен Хокинг айнан иккинчи йўлни танлаган, балолар денгизига кўндаланг бўлган, ёки юқоридаги парчанинг Мақсуд Шайхзода таржимасига қарасак, рад-бадал бериб, қўзғалган одам. У кишининг ҳаётдан нолишга, тушкун кайфиятда бўлишга барча сабаблари бор эди. Лекин у байроғини баланд тутиб, ҳаётини ўзи мазмунга тўлдирди. Хокингнинг ўзи 78 ёшни қарши ололмаган бўлса-да, унинг фанда қолдирган изи ва хотираси ҳамон тирик.

    09.01.2020, 08:39   Изоҳ (0)   58920
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ер магнит қутбининг рекорд даражада силжигани қайд этилди

    20.12.2019, 20:35

    Тарихда биринчи марта ғайритабиий мавжудотларнинг тасвири топилди

    14.12.2019, 08:23

    Океан тубидан минглаб сирли объектлар топилди

    12.12.2019, 08:25

    Олимлар ҳар қандай саратон ҳужайрасини ўлдирадиган вирусни яратди

    07.12.2019, 09:29

    Таиландда янги турдаги динозаврнинг қолдиқлари топилди

    12.11.2019, 04:36

    Грецияда фанга номаълум илонларнинг қолдиқлари топилди

    08.11.2019, 08:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 

     

    Тавсия этамиз

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трамп илм-фанни тушунмаслиги таъкидланди

    Дунё | 16 июн, 22:15

    Фронт орти буйруғи: Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси мурожаат билан чиқди 

    Ўзбекистон | 16 июн, 22:03

    “Дарё” видеорепортажи: Роза Заргарли Наманганда концерт берди

    Ўзбекистон | 16 июн, 21:54

    “Дўстлик” метро бекатидан Янги Тошкент шаҳригача метро йўли қурилади

    Ўзбекистон | 16 июн, 21:43

    Фарғонада фуқарога сув таъминотидан қарздорлигини йўқ қилиб бермоқчи бўлган оператор ушланди

    Ўзбекистон | 16 июн, 21:35

    “Ҳомила нобуд бўлган, юраги урмаяпти, дейишган”. Муниса Ризаеванинг онаси уни қандай қийинчилик билан дунёга келтиргани ҳақида

    Лайфстайл | 16 июн, 21:20

    Москвада шифокорлар бошига пичоқ санчилган эркакни қутқариб қолди

    Дунё | 16 июн, 21:04

    Эронда Исроил фойдасига жосусликда айбланганлар қатл этилди

    Дунё | 16 июн, 20:50

    Ўзбекистонда май ойида ижтимоий ҳимояга муҳтож қанча фуқарога юридик ёрдам кўрсатилгани айтилди

    Ўзбекистон | 16 июн, 20:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.