Молия вазирлиги Ўзбекистоннинг давлат қарзи қанчалигини маълум қилди. 2019 йил бошидан буён давлат қарзи 4,5 миллиард АҚШ долларига ёки 30,9 фоизга ошган.
2019 йил 1 октябрь ҳолатига кўра Ўзбекистон ҳукумати номидан ёки унинг кафолати остида жалб қилинган қарзлар миқдори 19,2 миллиард доллар ёки ялпи ички маҳсулотнинг 33,6 фоизини ташкил этган.
Ўзбекистоннинг энг кўп қарзи Хитойдан. 2019 йил 1 октябрь ҳолатига кўра қарз миқдори 2,8 миллиард долларни ташкил этди.
«Ушбу маблағлар Ўзбекистон ҳукуматининг тўғридан тўғри қарзи эмас, балки асосан Хитой давлат Тараққиёт банки ва Экспорт-импорт банкининг кредитларини акс эттиради», — дейилади хабарда.
Мавзуга доир: Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 21 млрд доллардан ошиб кетди
Изоҳ (0)