• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Китоб

    Ўсмирликдан ўтиш қийинчиликлари ва Жером Селинжернинг «Жавдарзордаги халоскор» романи ҳақида

    «Дарё» колумнисти Нурбек Алимов «Жаҳон адабиётининг энг буюк асарлари» рукни доирасида машҳур бадиий асарларни таҳлил қилишда давом этади. Бу ҳафта у Жером Селинжернинг «Жавдарзордаги халоскор» романи ҳақида ҳикоя қилади.

    Флешбэк

    Ушбу асарни талабалик давримда, асар қаҳрамони Холдендан тўрт ёш катталигимда ўқиганман. Асарда ўзимни кўрганман. Албатта, ҳар бир ўспирин ва энди балоғат ёшига кириб келган қизиққон ва тўполончи йигит Холден сиймосида ўзини кўриши аниқ.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Роман менда катта таассурот қолдирган. Муаммоларимнинг сабабларини ва улар ортидан келиши мумкин бўлган оқибатларни кафтдай намоён қилиб берган. Роман кимнидир тўполончиликни давом эттиришга ундаса, кимгадир ўзини босиб олиш учун кўзгу вазифасини ўташи мумкин. Менда иккинчиси бўлган эди.

    Асар ҳақида

    «Жавдарзордаги халоскор» – америкалик ёзувчи Жером Селинжернинг романи. Унда муаллиф Холден исмли ўспирин бола номидан Америка ҳақиқатини чуқур англаши, замонавий жамиятнинг умумий қонуниятлари ва ахлоқини рад этиши ҳақида очиқ гапиради.

    Асар ёшлар ва катталар орасида жуда машҳур бўлиб, ХХ асрнинг иккинчи ярмида дунё маданиятига жиддий таъсир кўрсатган. Роман деярли барча йирик тилларга таржима қилинган. 2005 йилда Time журнали романни 1923 йилдан бери инглиз тилида ёзилган 100 та энг яхши романлари рўйхатига киритган.

    Сюжет

    Роман 16 ёшли ўсмир Холден Колфилд номидан ёзилган. Холден 1949 йил декабрь ойида содир бўлган воқеалар ҳақида гапириб беради. Бош қаҳрамонни Пенси мактабидан қониқарсиз баҳолари учун ҳайдашади. У қиличбозлик гуруҳининг капитани сифатида Нью-Йоркка мусобақага боради. Аммо спорт жиҳозларини метро вагонида унутиб қўйгани сабабли унинг гуруҳи мусобақада иштирок этиш имкониятини йўқотади.

    Холден мактабдан ҳайдалгани ҳақида ота-онасига хабар бермай, қишки таътилгача қолган бир неча кунни Нью-Йоркдаги меҳмонхоналарнинг бирида ўтказишга қарор қилади.

    Бир куни у меҳмонхонани тарк этиб, нонушта қилиш учун ресторанга киради. У ерда Холден икки роҳиба билан танишиб қолади. Уларнинг бири адабиёт муаллимаси бўлгани учун Холден ўқиган китоблари ҳақида сўз юритади. Хусусан, улар «Ромео ва Жульетта» асарини муҳокама қилади.

    Нонуштадан сўнг Холден синглиси учун «Кичкинтой Шерли Бинз» номли пластинкани харид қилиш мақсадида мусиқа дўконига боради. Йўлда бир нотаниш бола қўшиқ куйлаб юрганини эшитиб қолади. Бу қўшиқда «Агар сен кимнидир жавдарда, тунда ушлаган бўлсанг…» деган ибора мавжуд эди. Қўшиқ Холденнинг кайфиятини озгина бўлса ҳам кўтаради.

    Холден дугонаси Салли билан спектаклга боради. Актёрларнинг маҳорати томошабинларни ғоят завққа солган бўлса-да, Холденни пьеса қониқтирмайди.

    Спектаклдан сўнг улар яхмалакка боради. У ерда улар жанжаллашиб қолади.

    Кечга яқин Холден мактабдаги таниши Карл Льюисни учратиб қолади. Льюис ўзини доим такаббур тутувчи талаба эди. Холденнинг гапларини эшитиб, унга психоаналитикка мурожаат этишни маслаҳат беради.

    Бир ўзи қолиб, Холден марказий томошабоғга йўл олади. Қиш фаслида кўл бўйидаги ўрдаклар қаерга ғойиб бўлиши уни доим қизиқтирар эди. Йўлда Холден билмаган ҳолда синглисининг мусиқий пластинкасини синдириб қўяди.

    Холден уйга бориб келишга қарор қилади. Унинг омади келади, уйда синглиси Фибидан ташқари ҳеч ким бўлмайди. Холден синглисига орзулари ҳақида гапириб беради. У нотаниш боланинг қўшиғини ҳам эслайди.

    Кутилмаганда уларнинг ота-онаси уйга қайтиб келади. Холден улар билан учрашишга руҳан тайёр бўлмагани учун бекиниб уйдан чиқиб кетади.

    Тунни ўтказиш учун Холден мактабдаги адабиёт устози мистер Антолинининг хонадонига боради. Муаллим Холденни хушмуомалалик билан кутиб олиб, унинг муаммоларини муҳокама қилишга тушади.

    Тонг отганда Холден Ғарб томон жўнаб кетишга қарор қилади. Холден ҳатто синглисига мактуб ёзиб қолдиради. Бу мактубда у Фиби билан учрашиш ниятида эканини хабар қилади. Фиби акасининг режаларини эшитиб, у билан бирга кетмоқчи бўлади. Лекин Холден унинг илтимосини рад этади. Фибини бу хабар ғамга солади. Синглисига раҳми келиб, Холден уйдан кетиш ниятидан қайтади. Фиби билан ярашиб олиш мақсадида уни марказий томошабоғдаги ҳайвонот боғига олиб боради. У ерда от ўйини ишлаётган бўлади. Холден синглисини унда учиб кўришга кўндиради. Бирдан жала қуйиб юборади. Роман охирида Холден ёмғир остида қолиб кетганидан қатъий назар синглисининг от ўйинида учаётганини завқ билан томоша қилиб, ниҳоят ўзини бахтиёр ҳис этади.

    Эпилогда эса Холден бу ҳодисалардан кейин содир бўлган воқеалар ҳақида қисқача гапириб беради.

    Таҳлил

    Асар бизга ўспиринликдан балоғатга ўтиш босқичида бўлган ёш йигит Холден Колфилднинг атиги икки кунда рўй берган ҳикоясини тасвирлайди. Болаликни идеал тасаввурига ёпишиб олиш билан бирга, етукликка нисбатан истак ва улғайиш олдидаги қўрқув орасида юриш шу ёшда қийинчиликларга дуч келадиган инсон ҳаётининг мураккаб босқичидир.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Роман давомида Селинжер таксистлар, роҳибалар, сайёҳлар, собиқ синфдошлар ва бошқалар билан ўнлаб учрашувлар орқали Колфилд изидан бориб, ҳайратда қолдирадиган тушунчаларни айтиб беради.

    Айтиш мумкинки, Колфилд ўзининг бошқаларга таъсирини сезмайди ва жамиятнинг ижтимоий меъёрларига мослашишдан бош тортади, барча уринишларда омадсизликларга юз тутган ҳолда ўзини ҳимоя қилиш учун психологик жиҳатдан ижтимоий анархист қиёфасини қабул қилади.

    Холден Колфилд ҳамма нарсадан катталар дунёсида топадиган ёлғонга қарши ҳақиқатни қидиради.

    Холден ўзининг ҳиссий ва қўпол муносабатларини, бошқалар билан бўлишишни ва айниқса  баъзи вазиятларда катталар ўзини қандай тутиши ҳақида тушунчаларга эга бўлишни истайди. Унинг бошқа одамлар билан бўлган учрашувлари бошқалар томонидан совуқ кутиб олинади, чунки у ўзини ғайритабий тутиш орқали хатти-ҳаракатлардан завқланиб, одатда бошқа одамлар унга нисбатан ғазабланмагунча ноўрин қарорлар чиқараверади. Юқорида айтиб ўтганимдай, бунда адиб ўсмирлик ёшидан етукликка ўтиш жуда қийинчиликлар орқали бўлиши мумкинлигини чиройли ёритади.

    Аммо сиз билан менда ҳам ва албатта қаҳрамонимиз Холден Колфилдда ҳам ўсиб-улғайишдан ва катталар дунёсига киришдан бош тортиш эртами кечми муваффақиятсизликка маҳкумдир.

    Холденнинг исми ҳам аҳамиятлидир: Инглизча hold сўзини «ушлаш» деб тушиниш мумкин. «Жавдарзордаги халоскор (ушлаб қолувчи)» номи аслида инглиз тилида ажойиб маънога эга ибора. Рус тилида бу асар «Над пропастью во ржи» (Жавдарзордаги жарлик узра) деб номланса-да, ҳеч бир тил унинг асл маъносини инглиз тиличалик очиб бера олмайди назаримда. Чунки асарнинг номи буюк инглиз классик шоири Роберт Бёрнснинг Comin’ Thro’ the Rye деб номланган шеъридан олинган бўлиб, у болаларнинг беғуборлигини сақлашни истаган бош қаҳрамонларнинг рамзини англатади. Унда болаларни жарликка тушиб кетишидан ҳимоя қилувчи инсонлар ҳақида сўз боради.

    «Жавдарзордаги халоскор» романининг мағзи сифатида болалик беғуборлигини эрта ё кеч йўқотишимизнини тушунишимиз мумкин. Холден «жавдарзор халоскори» бўлиб, болаларни жарликдан тушиб кетишдан сақлашни хоҳлайди, буни эса балоғатга етиш ёки унга кириш учун метафора сифатида тушунса бўлади.

    Холден романнинг бош қаҳрамони ва ҳикоячисидир. У ҳозиргина мактабдан қобилиятсизлиги учун ҳайдалган ўн олти ёшли ақлли ва жуда сезгир бола. Ҳикоясида Холден атрофда содир бўлаётган воқеаларга зерикиш билан қарайди. Унинг дунёга ва жамиятга нисбатан нуқтаи назари ўта танқидий ва салбий бўлган бир пайтда иккиюзламачиликларга тўла жамият тубида ривожланаётганини пайқайди. Унга бу ёқмайди, бу уни асабийлаштиради.

    Баъзи адабиётшунослар Селинжер қаҳрамонининг характерини, унинг дардини ва кўнгилсизликларининг сабабларини Холденинг синизми билан боғламоқчи бўлганини таъкидлайди. Бироқ, фикримча, Холденнинг атрофдаги одамларга нисбатан танқидлари аввало унинг ўзига қаратилган. Заиф томонларидан ўзини ноқулай ҳис қилиши ва буни баъзан шу сабаб ёлғон, бемаънилик ва юзакиликни намоён этишидан пайқаш қийин эмас. Ўзи жойлашган жарликни ҳаётий тажрибаси камлиги туфайли муваффақиятли талқин қилишнинг имкони йўқлиги уни ҳиссий қулаш ёқасида қолдиради.

    Хулоса

    Роман қаҳрамони – болаликдан балоғат ёшига ўтиш даврига дуч келган ўспирин. Бизнинг ҳаётий вазиятда Холден мактабни битирган коллежнинг биринчи курс талабаси билан тенг ёшда. Ҳозирги ёшлардан фарқли ўлароқ, роман бош қаҳрамони ва ундаги бошқа қаҳрамонлар биз «ижтимоий жиҳатдан намуна бўлган юксак маънавиятли ёшлар» деб аташимиз мумкин бўлган модел эмас. Бу ҳақиқат эса ўқувчини қаҳрамонларнинг хатти-ҳаракатлари ва фикрларини ўзи учун баҳолашга мажбур қилади, шу билан матнни мулоҳаза қилмасдан шунчаки «еб юбориш»дан сақлайди.

    Романда биз кўр-кўрона ишониш керак бўлган бир қатор қадриятларнинг экспозициясини топмаймиз, аммо романдаги асл мағзни чаққан нормал шароитдаги ёшларнинг ҳаёти ва муаммолари учун ушбу роман ҳақиқий экзистенциал психотерапияга айланади. Роман жуда интенсив динамикага эга эмас, чунки унда бир нечта кичик воқеалардан ташқари динамик ривожланиш борасида деярли ҳеч нарса йўқ. Романнинг бу хусусияти оддий китобҳонларни ўрганмаган адабиёт жанрига мослашиши учун яхши воситага айланади.

    Иқтибослар

    Бирор киши вафот этгани сабабли ўзимизни уни севишни тўхтата олмаймиз, айниқса у барча тириклардан яхшироқ бўлса, биласизми?

    Бундай китоблар мени ҳайратга солади, чунки сиз уларни охиригача ўқиб бўлгач, дарҳол ўйлайсиз: қанийди бу ёзувчи менинг энг яқин дўстим бўлса-ю ва у билан хоҳлаган пайтда телефонда гаплашсам;

    Ҳар доим бирор кимга «сиз билан танишганимдан хурсандман» дейман. Аслида мен бундан умуман хурсанд эмасман. Аммо одамлар билан яшашни истасангиз, буни айтишга мажбурсиз;

    Кун келади ва қаерга боришни ўзингиз ҳал қилишингиз керак бўлади. Шунда зудлик билан ўзингиз қарор қилган жойга боришингиз керак. Дарҳол. Бир дақиқани йўқотишга ҳам ҳаққингиз йўқ. Сизга бу мумкин эмас.

    Қизиқарли фактлар

    - Селинжер «Жавдарзордаги халоскор» романини Иккинчи жаҳон уруши пайтида Нормандияга туширилган десант таркибида бўлганида ёзган;

    - Холден асар давомида Хемингуэйнинг «Алвидо, қурол!» романи ҳақида ёмон фикр билдирганига қарамай, Селинжер ва Хемингуэй ҳаётда дўст бўлган, бир-бирининг ишларини ҳурмат қилган ва ҳатто доимий ёзишмалар олиб броган;

    - кўпчилик «Жавдарзордаги халоскор» романи Жон Ленноннинг қотили Марк Чапманнинг севимли китоби бўлгани ҳақида эшитган, аммо яна бир нечта машҳур жиноятлар ҳам бу китоб билан боғлиқ. Масалан, 1981 йилда роман фанати бўлган Жон Хикли АҚШ президенти Роналд Рейганга суиқасд уюштиришга уринган.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    Мавзуга доир:

    Сўзлар одамга ўз фикрларини яшириш учун берилади. «Қизил ва қора» романи ҳақида

    Умри саёҳатларда ўтаётган авлод қиссаси. Ольга Токарчук нега адабиёт бўйича Нобель мукофотини олди?

    Шайтон билан келишув. Гётенинг «Фауст»и ҳақида

    Жамият инсон эҳтиёжларини қондирмаса, ёввойи қонунлар ишга тушади. Уильям Голдингнинг «Пашшалар ҳукмдори» романи ҳақида

    Кўрлар мамлакатида бир кўзлилар қирол бўлади. Хосе Сарамагонинг «Кўрлик» романи ҳақида

    Бир қотил тарихи. Патрик Зюскинднинг «Парфюмер» романи ҳақида

    «Нега дунёда ўлимимдан кейин ҳеч нарса ўзгармади?» «Бузрукнинг кузи» – диктаторлар тақдири ҳақида роман

    «Дунёни қанчалик кўп кузацам, менга у шунчалик ёқмай кетяпти». «Андиша ва ғурур» романи ҳақида

    Болалик инсоннинг асл ҳолатидир. «Кичкина шаҳзода» қиссаси ҳақида

    «Мен инсонман. Мен севишим керак». «Элжернон учун гуллар» романи ҳақида

    «Бу ҳаётда ё овчисиз, ё ўлжа». «Буюк Гэтсби» романи ҳақида

    07.01.2020, 21:31   Изоҳ (0)   48330
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    НАТО собиқ бош котиби Трампга қарши туриш учун клуб тузишга чақирди

    Дунё | 13 май, 19:30

    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган

    Реклама | 13 май, 19:30

    Максим Шацких “Андижон” бош мураббийи этиб тайинланди

    Спорт | 13 май, 19:29

    Қозоғистонда онасидан айрилган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди 

    Ўзбекистон | 13 май, 19:20

    Шавкат Мирзиёев Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакилини қабул қилди

    Ўзбекистон | 13 май, 19:18

    Украина Хитой армиясини Москвадаги парадда қатнашгани учун танқид қилди

    Дунё | 13 май, 19:10

    ХДП фракцияси — парламентдаги мухолифат деб эълон қилинди

    Ўзбекистон | 13 май, 18:00

    Канн кинофестивали иштирокчиларига очиқ кийиниш тақиқланди

    Лайфстайл | 13 май, 18:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.