Ўзбекистон чемпионатида бош ҳакам сифатида фаолият олиб борган, эндиликда собиқ ҳакам Ҳасан Рўзиев «Сурхон» клубига бош директор этиб тайинланди, деб хабар бермоқда клуб матбуот хизмати.
Таъкидланишича, Ҳасан Рўзиев зиммасига «Сурхон» жамоасини нуфузини янада кўтариш, ёш иқтидорларга эътибор қаратиш вазифаси юклатилган.
Қайд этиш жоиз, Рўзиев учун 2019 йилги Суперлига мавсуми сўнггиси бўлиб қолган. У ҳакамлик фаолиятини якунлаган. Маълум бўлишича, Рўзиев Суперлиганинг ортда қолган мавсумида 13 та ўйинни бошқарган. Фаолиятидаги сўнгги баҳс эса «Динамо»—«Сурхон» (2:1) учрашувига тўғри келган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)