Президент Шавкат Мирзиёев Туркий дунё ёзувчилари, зиёлилари ва санъаткорлари жамғармаси (TURKSAV) томонидан таъсис этилган «Туркий дунё тикланишига қўшган улкан ҳиссаси учун» халқаро мукофотига сазовор бўлди.
Бу ҳақда жамғарманинг Анқарада ўтказилган махсус матбуот анжуманида маълум қилинди.
Мукофот соҳибининг исми-шарифи жамғарма ҳайъати коллегиал қўмитаси томонидан Туркия ва хорижий давлатларнинг таниқли сиёсатчилари, иқтисодчилари, фан ва санъат намоёндаларининг 2019 йилдаги фаолиятини ўрганиш натижалари асосида эълон қилинди.
TURKSAV мукофотини топшириш маросими 2020 йил май ойида Анқарада Туркия парламенти, ҳукумати, кенг жамоатчилиги, ишбилармон доиралари ва санъат арбоблари иштирокида тантанали тарзда ўтказилиши режалаштирилган.
Маълумот учун, мукофотга турли йилларда Туркия президенти Сулаймон Демирель, Озарбайжон президенти Ҳайдар Алиев, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ва бошқалар сазовор бўлган.
Изоҳ (0)