Ўзбекистонда фойда солиғи тўлиқлигича республика бюджетига йўналтириладиган йирик солиқ тўловчилар рўйхати тасдиқланди.
Рўйхатда жами 85 та солиқ тўловчининг номи келтирилган. Шунингдек, 30 та тижорат банки ҳам рўйхатга қўшилган.
Молия вазирлигига кўрсатилган давлат корхоналари ҳамда устав капиталида 50 фоиз ва ундан ортиқ давлат улуши мавжуд бўлган юридик шахслар томонидан дивидендлар (соф фойдадан ажратмалар) тўлаш миқдорлари ва даврийлигини Давлат активларини бошқариш агентлиги орқали тегишли масалаларни ушбу юридик шахсларнинг бошқарув органларида кўриб чиқиш учун киритиш йўли билан аниқлаш ҳуқуқи берилди.
Изоҳ (0)