2 январь куни соат 16:00 ларда Наманган вилояти Чортоқ тумани ҳудудидан ўтган йўлда Lacetti ва Nexia автомобиллари ўртасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.
«Тўрақўрғон—Наманган—Чортоқ—Ласкидон» автомобиль йўлининг 45-километрида 51 ёшли фуқаро Lacetti русумли автомобилини бошқараётиб, рул бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва қаршисидан ҳаракатланиб келаётган Nexia билан тўқнашган.
Nexia ҳайдовчиси Учқўрғон туманида яшовчи 1967 йилда туғилган С.Р. бўлган.
ЙТҲ оқибатида Nexia ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари оқибатида касалхонада вафот этган.
Изоҳ (0)