Ижтимоий тармоқларда Жиззахдаги вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси спорт майдонида 29 декабрь куни футбол учрашуви вақтида юз берган оммавий муштлашув видеоси тарқалди.
«Дарё»нинг ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбаларининг маълум қилишича, ҳодиса Шароф Рашидов туманининг «Жиззах Барс» ва Зафаробод туманининг «Зафар» жамоалари ўртасидаги ўйин вақтида юз берган (жамоалар айнан қайси тузилмаларга таалуқли эканига аниқлик киритмади).
Қайд этишларича, жанжал футбол ҳакамининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлган бўлган П.Ю. ва Э.Ж.нинг томошабинлар секторидан майдонига тушиб, ҳакамни сўкиши оқибатида келиб чиққан. Даҳанаки жанг кейинчалик тартибсиз муштлашувга айланиб кетган.
Маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. П.Ю. ва Э.Ж.га нисбатан эса Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, судга юборилган.
Изоҳ (0)