Марказий банк 31 декабрдан валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.
Долларнинг расмий курси 31 декабрь кунидан 8,81 сўмга арзонлашиб, 1 доллар 9507,56 сўмни ташкил этади.
Евро курси эса 82,47 сўмга ошиб, 1 евро 10 624,70 сўмга етади.
Рубл курси 0,23 сўмга кўтарилади ва 1 рубл 153,17 сўмга тенг бўлади.
Маълумот учун, долларнинг расмий курси кетма-кет учинчи ҳафта пасаймоқда.
Ўтган ҳафтада долларнинг расмий курси 16,03 сўмга арзонлашган эди.
Изоҳ (0)