Шавкат Мирзиёев 27 декабрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Учрашувда ёшлар ҳаётидаги муаммолар, долзарб вазифалар муҳокама қилинди. Ёшлар иттифоқи негизида Ёшлар ишлари агентлиги ташкил этиш ташаббуси йиғилганлар томонидан қўллаб-қувватланди.
Ўсиб келаётган авлод аудиториясига йўналтирилган теле ва радиоканаллар, босма нашрларни бирлаштириб, «Ёшлар медиа холдинги» ташкил этиш таклифи ҳам билдирилди.
«Янги Ўзбекистонни, албатта, ёшлар билан бирга қурамиз. 2020 йил ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш йили бўлади», – дея таъкидлаган Президент.
Йиғилишни видеоконференция орқали Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидаги ёшлар кузатиб борди.
Изоҳ (0)