Ўзбекистонда сафарда юрган шахслар томонидан амалга ошириладиган «челнок» (мокилик) савдоси ҳажми қисқаришда давом этмоқда. Марказий банкнинг жорий йил 9 ойи якунлари шарҳи шундан далолат бермоқда, дея хабар беради Spot.
Мокилик савдоси — сафарда бўлиб турган шахс томонидан ўз мамлакатида (ёки ундан ташқарида) қайта сотиш мақсадида товар сотиб олиш бўйича операция. Масалан, Ўзбекистондаги дўконларда қайта сотиш мақсадида Туркия ва Хитой каби мамлакатлардан маҳсулот ташиш.
2019 йил 9 ойи давомида бундай савдо ҳажми 375,8 миллион долларни ташкил этди. Таққослаш учун, ўтган йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 923 миллион долларга тенг эди.
Хусусан, челнок импорти кескин қисқарди — 249,4 миллион доллар (ўтган йили 737,8 миллион доллар бўлган). Челнок экспорти эса 126,4 миллион долларни ташкил этди (2018 йилда 185,2 миллион доллар).
Қайд этиш жоизки, Ўзбекистонда расмий савдо ҳажми салмоқли даражада — 20,1 миллиард доллардан 27,4 миллиард долларгача кўтарилди.
Изоҳ (0)