Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида жойлашган 22-сонли умумтаълим мактаби қаршисида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди.
23 декабрь куни соат 18:10 ларда оҳангаронлик ҳайдовчи ўзининг «Ваз-2115» русумли автомобилини бошқариб кетаётганида пиёдани туртиб юборган.
Маълумотларга кўра, пиёда 2012 йили туғилган Ангренда истиқомат қилувчи мактаб ўқувчиси бўлган.
Болакай зудлик билан касалхонага ётқизилган.
Изоҳ (0)