Uber асосчиси ва собиқ бош директори Травис Каланик компания директорлар кенгашини тарк этмоқчи, деб ёзмоқда Meduza.
«Назаримда, ҳозир бизнес ва хайрия ишларига эътибор қаратишим учун айни пайт. Uber келажаги учун четдан туриб қайғураман», — дея Каланик сўзлари келтирилган компания сайтида.
Қолаверса, Каланик Uber капиталидан деярли бутунлай чиққан. У сўнгги бир ярим ой ичида компания акцияларининг ўзига тегишли қисмининг 90 фоизини 2,5 миллиард долларга сотиб юборган.
Каланик 2017 йилда мижозлар ва ҳайдовчиларни кузатиб бориш, шунингдек, жинсий зўравонлик билан боғлиқ бир нечта жанжаллардан сўнг Uber раҳбари лавозимини тарк этган, аммо компания директорлар кенгашида ўз ўрнини сақлаб қолганди.
Изоҳ (0)