АҚШ президенти Дональд Трамп «Уйда ёлғиз-2» фильмида иштирок этганини ўзи учун шараф деб билишини маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
«Кўпчилик ҳар йили шу ҳақда гапиради, айниқса, Рождество кунлари. Айниқса ёш болалар менга қараб ‘Мен сизни ҳозиргина кинода кўрдим’, дейишади. Улар мени телевизорда ўша фильмда пайқаганидек кўрмайди. Бу яхши фильм, мен ўшанда ёшроқ эдим. Мен учун кинода рол ижро этиш шараф эди», — дейди Трамп.
«Уйда ёлғиз» фильмининг 1992 йилда суратга олинган иккинчи қисмида Трамп ўзини ижро этган. У кичик эпизодда фильм бош қаҳрамони — Кевинга меҳмонхона холига қандай ўтишни айтиб, унга ёрдам беради. Эпизод 10 секундча давом этади.
Изоҳ (0)